24.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2597
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 24.06.2014 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2597
Кучга кириш санаси
30.06.2014
Ҳужжат 30.06.2014 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 24 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2597]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 115-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2014 йил 16 июнь,

40-сон

Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 16 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-сон

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 16 июндаги 40, 9-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 5 майдаги 115-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Марказ таътиллар даврида болалар соғломлаштириш оромгоҳи сифатида фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказга таътиллар даврида республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жумладан ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар тақсимоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказга кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида ва ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсумида яхши натижаларга эришган 270 нафардан ўқувчи қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказга кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги умумтаълим мактабларининг 7 — 9-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бунда ҳар бир вилоят бўйича 7, 8 ва 9-синфларнинг ҳар биридан 30 нафардан ўқувчи танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказга ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларининг 7-8-синф ўқувчилари қабул қилинади. Бунда ҳар бир қабул мавсумида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича уларнинг ҳар биридан 7-синфлардан 9 нафар, 8-синфлардан 10 нафардан, Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасалари 7-8-синфларининг ҳар биридан 2 нафардан ўқувчи танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кузги, қишки ва баҳорги таътиллар даврида Марказга қабул қилинган ўқувчилар ёзги таътил даврида Марказга қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзги таътил даврининг бир қабул мавсумида дам олган ўқувчилар ёзги таътил даврининг кейинги мавсумларига такроран қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кузги, қишки, баҳорги таътиллар даврида ҳамда ёзги таътилнинг ҳар бир қабул мавсумида ўқувчиларнинг Марказда бўлиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади. Бунда ўқувчиларнинг Марказда бўлиш муддатлари ёзги таътилнинг ҳар бир қабул мавсумида 10 кундан, кузги, қишки ва баҳорги таътиллар даврида 7 кундан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш мезонлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказга ушбу Низомнинг 2-бандида назарда тутилган ўқувчилар қуйидаги мезонлар асосида танлаб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Билимлар беллашуви» мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи иштирокчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фан олимпиадалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичларининг 1-5-ўрин совриндорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларида чет тили, информатика ва бошқа фанларни «аъло» баҳоларга ўзлаштираётган ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Умид ниҳоллари», «Қувноқ стартлар», «Алпомиш» ва «Барчиной» спорт мусобақаларининг умумтаълим мактаблари, туман (шаҳар) босқичлари 1-3-ўрин совриндорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларининг «Энг фаол ўқувчи» номинацияси ғолиблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳуқуқ билимдонлари» республика танловининг туман (шаҳар) босқичи 1-3-ўрин совриндорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши китобхон ўқувчи» танловининг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларининг иқтидорли ва ижодкор (шеър ёзадиган, расм чизадиган ва ҳ.к.) ўқувчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ таълими органлари ва «Баркамол авлод» болалар марказлари томонидан ташкил этиладиган турли тадбирлар ғолиблари ва фаол иштирокчилари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусиқа ва санъат соҳаси бўйича халқаро ва республика танловлари ғолиблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички тартиб-қоидаларга қатъий амал қиладиган намунали ўқувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактаблари «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг фаол аъзолари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Низомнинг 8-бандида назарда тутилган мезонлардан камида биттасига мос келган ўқувчи Марказга қабул қилиш учун танлаб олинади. Ўқувчилар сони белгиланган ўринлар сонидан кўп бўлганда нисбатан кўпроқ мезонларга мувофиқ келадиган ўқувчилар танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказга ўқувчиларни қабул қилиш учун танлаб олиш мақсадида ҳар бир умумтаълим мактаби, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Умумтаълим мактабининг Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссияси (бундан буён матнда умумтаълим мактаби комиссияси деб юритилади) умумтаълим мактаби директорининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Камолот» ЁИҲнинг умумтаълим мактабидаги бошланғич ташкилоти етакчиси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 нафар тажрибали ўқитувчи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (бундан буён матнда туман (шаҳар) комиссияси деб юритилади) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлими мудирининг буйруғи билан қуйидаги таркибда тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудир;

мудир ўринбосари — методик таъминлаш, ўқувчиларни касбга йўналтириш ва давлат таълим стандартлари мониторинги гуруҳи раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат таълим стандартларига риоя этиш мониторингини методик таъминлаш кичик гуруҳи раҳбари.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари (бундан буён матнда ҳудудий комиссия деб юритилади) қуйидаги таркибда тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида — Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вазир ўринбосари, Умумий ўрта, мактабгача тарбия ва дарсликлар бўлими бошлиғи, Маънавий-маърифий тарбия ва спорт бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятларда — вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи, бошлиқ ўринбосари, умумий ўрта, мактабгача таълим ва дарсликлар бўлими бошлиғи, маънавий-ахлоқий тарбия ва спорт бўйича бош мутахассис ва 1 нафар тажрибали ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи, бошлиқнинг биринчи ўринбосари, бошлиқ ўринбосари — маънавий-ахлоқий тарбия, спорт ва мактабгача таълим бўлими бошлиғи, Умумий ўрта таълим ва дарсликлар бўлими бошлиғи ва 1 нафар тажрибали ходим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказга ўқувчиларни қабул қилиш учун танлаб олиш бўйича республика комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан 7 кишидан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 1 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-8-синфларнинг ҳар биридан 1 нафардан ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва умумтаълим мактаби комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчилар учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган ўқувчининг ижтимоий ҳолати тўғрисида маълумотнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган мезонларга мос келиши ҳақида тегишли ҳужжатлар нусхалари илова қилинган умумтаълим мактаби томонидан берилган тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилик хати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Умумтаълим мактаби комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва умумтаълим мактаби комиссиясининг тегишли қарори кузги таътил даври учун 5 октябргача, қишки таътил даври учун 2 декабргача, баҳорги таътил даври учун 15 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 10 апрелгача туман (шаҳар) комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасаларида ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва умумтаълим мактаби комиссиясининг тегишли қарори 21 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 5 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-8-синфларнинг ҳар биридан 2 нафардан ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Туман (шаҳар) комиссияси томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва туман (шаҳар) комиссиясининг тегишли қарори кузги таътил даври учун 9 октябргача, қишки таътил даври учун 6 декабргача, баҳорги таътил даври учун 19 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 17 апрелгача ҳудудий комиссияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳудудий комиссия томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 40 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-синфлардан 12 нафар, 8-синфлардан 13 нафар ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва ҳудудий комиссиянинг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳудудий комиссия томонидан танлаб олинган ўқувчиларнинг ҳужжатлари ва ҳудудий комиссиянинг тегишли қарори кузги таътил даври учун 13 октябргача, қишки таътил даври учун 10 декабргача, баҳорги таътил даври учун 23 февралгача, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 21 апрелгача Республика комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Республика комиссияси томонидан кузги, қишки, баҳорги таътиллар даври учун 7 — 9-синфларнинг ҳар биридан 90 нафардан, ёзги таътил даврининг ҳар бир қабул мавсуми учун 7-синфлардан 128 нафар, 8-синфлардан 142 нафар ўқувчилар мазкур Низомнинг 8-бандида белгиланган мезонлар асосида танлаб олинади ва Республика комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Республика комиссиясининг қарори уч кун ичида Марказга ва ҳудудий комиссияларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Қуйи турувчи комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, юқори турувчи комиссия томонидан қуйи турувчи комиссияга мазкур камчиликларни бартараф этиш ҳақида топшириқ берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўқувчиларнинг Марказга келиш ва кетишларини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўқувчиларнинг Марказга келиш ва кетишларини ташкил қилиш учун тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ҳамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан 2 нафардан масъул ходимлар (кузатувчилар) тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Республика бўйсунишидаги умумтаълим муассасаларидан танлаб олинган ўқувчиларнинг Марказга келишлари ва кетишларини ташкил қилиш Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг масъул ходимлари (кузатувчилари) зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Масъул ходимлар (кузатувчилар) олий педагогик маълумотга ҳамда бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш кўникмаларига эга бўлган, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан ҳал қила оладиган ходимлар орасидан танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Масъул ходимлар (кузатувчилар) ўқувчиларни Марказга қуйидаги ҳужжатлар билан бирга олиб бориши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудуддан Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ўқувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ўқувчи учун соғломлаштириш оромгоҳига кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўқувчиларни Марказга қабул қилиб олиш ва уларни кузатишни ташкил қилиш учун Марказ директори, директор ўринбосари, тиббиёт ходими ва 2 нафар педагог ходимлардан иборат таркибда Марказнинг қабул ва кузатув комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Марказнинг қабул ва кузатув комиссияси ўқувчиларни мазкур Низомнинг 29-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида қабул қилади. Бунда масъул ходимлар (кузатувчилар) томонидан тақдим этилган тегишли ҳудуддан Марказга қабул қилинадиган ўқувчилар рўйхати Республика комиссиясининг қарорига мувофиқлиги текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Марказга қабул қилиш вақтида ҳар бир ўқувчи тиббий текширувдан ўтказилиб, ҳар бир ўқувчи учун боланинг тиббий картаси (026/х шакл) очилади ва мавсум давомида юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Марказдан кетаётган ўқувчиларга Марказда яшаган даврида уларга кўрсатилган тиббий хизматлар тўғрисида маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Марказга ўқувчиларни танлаб олиш комиссиялари ўқувчиларнинг мазкур Низомда белгиланган тартибда танлаб олиниши ҳамда зарур ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи соғломлаштириш оромгоҳига кетаётган ўқувчининг тиббий маълумотномаси (079/х шакл) тўғри расмийлаштирилишини назорат қилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 26-сон, 320-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2021 й., 10/21/2597-1/1041-сон; 02.12.2025 й., 10/25/3718/1118-сон)