Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025 05.05.2014 йилдаги 115-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 11.12.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўқувчи-ёшлар марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 декабрдаги 776-сонли «Келажак» марказлари фаолиятини тартибга солишга қаратилган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги ПҚ–2133-сон қарори билан тасдиқланган «Соғлом бола йили» Давлат дастурининг 83-бандини бажариш юзасидан ҳамда ўқувчи-ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялаш, уларга ватанпарварлик туйғуларини ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон вилоятининг Андижон туманидаги Хортум қишлоқ фуқаролар йиғини, Камолот кўчасида барпо этилаётган ўқув, маданият, спорт ва турар жой масканлари негизида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика ўқувчи-ёшлар маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб аталади) ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика умумтаълим мактаблари ўқувчилари, жумладан, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таътиллар даврида ўз билимларини янада оширишга кўмаклашиш, уларнинг мазмунли дам олиши ва соғлиғини мустаҳкамлаш учун шарт-шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчиларда ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ахборот маконидаги турли таҳдидларга нисбатан соғлом иммунитетни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг мустақил ҳаётий позицияга эга бўлишини таъминлашга йўналтирилган маданий, маънавий-маърифий тадбирлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув йили давомида Марказга яқин атрофда жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун қизиқишларига кўра тўгараклар ташкил этиш ва бошланғич касб-ҳунар сирларини ўргатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда Марказ тўғрисидаги Низомни тасдиқласин ҳамда Марказнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Марказга таътиллар даврида ўқувчиларни қабул қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Марказнинг штатлар жадвалини тасдиқласин. Бунда штатларни сақлаш харажатларининг тегишли бинолар ҳажмига ва фойдаланишга топшириш муддатларига мутаносиб равишда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш мақсадида Марказни малакали мутахассислар ва зарур ўқув-услубий адабиётлар билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Андижон вилояти ҳокимлиги юқорида кўрсатилган ўқув, маданият, спорт ва турар жой бинолари қурилишини қисқа муддатларда тугатиш ҳамда уларни тезкор бошқариш ҳуқуқи билан Марказга бериш чора-тадбирларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларида «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда Марказни сақлаш ва унга республиканинг бошқа ҳудудларидан келадиган ўқувчиларнинг йўл харажатларини молиялаштириш учун зарур бўладиган маблағларни ажратсин, 2015 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида уларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган, асосланган ҳисоб-китоблари бўйича Марказни тегишли асбоб-ускуна ва жиҳозлар, шунингдек битта «Isuzu» русумли автобус ҳамда битта «Damas» русумли енгил автомобиль билан босқичма-босқич таъминлаш учун зарур маблағларни молиялаштиришни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 июндаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 316-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.И. Икрамов ва Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 5 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 19-сон, 214-модда; 2016 й., 26-сон, 316-модда)