Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларни белгилаш ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2014 йил 17 июндаги 22, 7, 11 ва 4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мазкур Низом оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талаблар ҳамда уларга риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш тартибини белгилайди.
1. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти, ташкилотчилари ва иштирокчилари учун мажбурийдир.
2. Мазкур Низом талаблари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилишини истисно этмайди.
3. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш Одамлар оммавий бўладиган объектлар учун ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (рўйхат рақами 354, 1997 йил 8 июль) мувофиқ амалга оширилиши керак.
технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари, ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситалари, ёнғинга қарши сув таъминоти манбалари (гидрантлар, резервуарлар, сув ҳавзалари, ички ёнғин ўчириш жўмраклари), ёнғин ўчириш техникаси, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан жиҳозланган бўлиши;
оммавий тадбир ўтказиладиган объектлардаги ёнғин ўчириш автоматика воситалари, эвакуация қилиш йўлларини кўрсатиш ва ҳаракатланиш белгилари, тутун тортиш ва авария ёритиш тизимлари соз бўлиши;
оммавий тадбир ўтказиладиган объектларда ёнғинни ўчиришда фойдаланиладиган захира сув манбалари, стационар зиналар ва ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига олиб борувчи йўллар доимо бўш, соз ва тозаланган ҳолатда бўлиши лозим.
5. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш тадбирнинг тури, иштирокчилар сони, объект тури ва давомийлик вақтини инобатга олган ҳолда ташкиллаштирилиши керак.
6. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда тез тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланиши зарур.
7. Тез тиббий ёрдам соғлиқни сақлаш тизимининг махсус тез тиббий ёрдам хизмати томонидан амалга оширилиши лозим.
8. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда иштирокчиларнинг объект ҳудуди бўйлаб ҳаракатини ташкил этиш, трибуналарни тўлдириш ва эвакуация қилиш йўллари, чипта кассалари, овқатланиш пунктлари, гардероблар, дам олиш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш жойлари, ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ва уларнинг жойлашиши схемалари мавжуд бўлиши керак.
9. Муҳандислик ва қурилиш конструкциялари, техник тизимларнинг ишончлилиги ва барқарорлиги, иштирокчиларни эвакуация қилиш йўлларининг белгиланган нормативларга мувофиқлиги оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланиши зарур.
10. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлардаги барча муҳандислик ва ёритиш тизимларининг узлуксиз ишлаши оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан таъминланади.
11. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларнинг эвакуация қилиш йўллари ва объектлардан чиқиш жойларида огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилиши лозим.
12. Оммавий тадбирлар иштирокчилари фавқулодда вазиятлар юзага келганда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари кўрсатмасига асосан ҳаракат қилишлари зарур.
13. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ҳудудига олиб кирувчи йўлларда махсус транспорт воситаларининг эркин кириб-чиқиши учун махсус йўлаклар ажратилиши керак.
14. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар ва унга туташ ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар маъмурияти томонидан стационар фото ва видеокузатув тизимлари ўрнатилиши мумкин.
15. Оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар томонидан таъминланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳузурида оммавий тадбирлар ўтказилишини назорат қилувчи комиссиялар оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектларда ёнғин хавфсизлигига, тез тиббий ёрдам кўрсатишга, эвакуацияга ва ҳимоялаш бўйича муҳандислик-техник воситалар билан жиҳозлашга қўйиладиган ягона талабларга риоя этилиши устидан назоратни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)