Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокимининг
Қарори
Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сон «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги» низом (рўйхат рақами 2452, 2013 й. 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, (Пискент туман Мудофаа Ишлари бўлими, Пискент туман Ички Ишлар бўлими, Пискент тумани Миллий хавфсизлик хизматидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида банд бўлмаган техникаси бундан мустасно) корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктлари асбоб-ускуналарини 1-иловага мувофиқ 2014 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини йиллик техник кўрикдан ўтказиш жорий йилнинг 1 августига қадар тугатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини таъминлаш ва техник кўрикдан ўтказиш учун пул йиғимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилишини таъминлаш туман «Ўздавтехназорат» инспекцияси қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (Ғ. Қодирқулов)га юклатилсин.
5. Пискент туман ҳокимининг 2013 йил 28 февралдаги 52-сон «Тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзи юрар машиналар, қишлоқ хўжалиги машиналари, машина-трактор парклари, устахона ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2013 йил учун мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарори бекор қилинсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Ғ. Алибоевга юклатилсин.
Ҳоким И. ЭРГАШХОДЖАЕВ
Пискент т.,
2014 йил 17 январь,
23-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 17 январдаги 23-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот, фермер хўжаликларидаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| Т/р |
Ҳудудлар ва ММТП лар номи |
Техник кўрикдан ўтказиш муддати |
Эслатма |
| 1. | И. Хайдаров ҳудуди | 02.02.2014 | |
| 2. | Й. Охунбобоев ҳудуди | 05.02.2014 | |
| 3. | А. Навоий ҳудуди | 07.02.2014 | |
| 4. | Туркистон ҳудуди | 10.02.2014 | |
| 5. | Пискент ҳудуди | 15.02.2014 | |
| 6. | А. Дўстбеков ҳудуди | 18.02.2014 | |
| 7. | Х. Қодиров ММТП | 22.02.2014 | |
| 8. | Қирққизобод ММТП | 25.02.2014 | |
| 9. | Хаитбой-ота ММТП | 29.02.2014 | |
| 10. | Намуна ММТП | 03.03.2014 | |
| 11. | Миркомил хусусий корхонаси | 06.03.2014 | |
| 12. | МТП АЖ | 11.04.2014 | |
| 13. | Туман йўл хўжалик пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси | 16.04.2014 | |
| 14. | Туман Агросаноат ва иқтисодиёт КХК | 18.02.2014 | |
| 15. | Фермер хўжаликлари | 22.04.2014 | |
|
16. |
Пахта тозалаш заводи ОАЖ | 25.04.2014 | |
|
17. |
Туман элект тармоқлари идораси | 29.04.2014 | |
|
18. |
Ободонлаштириш бўлими | 03.05.2014 | |
Туман ҳокимининг 2014 йил 17 январдаги 23-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун йиллик техник кўрикдан ўтказиш учун туман ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
|
Гуруҳ раҳбари: | |
| Туман Давлат техника назорати инспектори | Ғ. Қодирқулов |
|
Гуруҳ аъзолари: | |
| Туман Фермерлар Кенгаши раиси | Б. Ғаниев |
| Туман КСХБ бошлиқ муовини | М. Дадаев |
| Муротали ММТП раҳбари | М. Холжигитов |