20.07.2011 йилдаги 05-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 30.11.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўлланилиши тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар томонидан мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг қўллаш амалиёти судлар ворислик муносабатларидан келиб чиқадиган низоларни асосан тўғри ҳал этишаётганликларини кўрсатади. Шу билан бирга, судлар фаолиятида мазкур қонунчиликни қўллашда хатоликлар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос ҳуқуқига оид қонунчиликнинг судлар томонидан тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, ворислик муносабатларидан келиб чиқадиган низоларнинг ўз вақтида ва тўғри ҳал этилиши мулк дахлсизлиги ва мерос ҳуқуқи қўриқланишига доир конституциявий кафолатлар (Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 36-моддаси) таъминланишининг ўта муҳим воситаси ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 29 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида»ги 257-I сонли Қарорига мувофиқ Фуқаролик кодекси 1112 — 1157-моддалари қоидалари Кодекс амалга киритилгунга қадар очилган бўлиб, бироқ 1997 йилнинг 1 мартига қадар ворислардан ҳеч бири томонидан қабул қилиб олинмаган ва мерос ҳуқуқи бўйича давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтказилмаган меросга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос 1997 йилнинг 1 мартига қадар ворислардан бири томонидан қабул қилиб олинган ёки давлатнинг ёхуд фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкига ўтказилган ҳолларда келиб чиққан низолар 1963 йилги Фуқаролик кодекси нормаларига мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фуқаролик кодексининг 1113-моддасига мувофиқ мерос таркибига мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган кўчар ва кўчмас мулк, ашёлар, шу жумладан, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлар, чунончи, хусусий мулк ҳуқуқи, кредит муассасаларида сақланаётган омонатларга бўлган ҳуқуқ, деҳқон хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи («Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 9-моддаси), ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи («Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси) ва ҳ.к. лар киради.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2014 йил 2 октябрдаги 16-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга кўра (ФК 1113-моддаси иккинчи қисми), мерос таркибига мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган қуйидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлар кирмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар (ФК саккизинчи боби).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мерос таркибига фақат мерос қолдирувчига қонуний асосларда тегишли бўлган мулк кириши туфайли, ўзбошимчалик билан қурилган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилмаган иморатлар мерос таркибига фақат марҳумнинг мазкур иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи белгиланган тартибда эътироф этилган ҳолда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос қолдирувчи томонидан тузилган олди-сотди, айирбошлаш, ҳадя ва шу каби битимлар унинг ўлимидан сўнг ҳақиқий эмас деб топилганда, қайтарилган мулк ҳам мерос таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргаликдаги умумий мулк иштирокчиси вафот этган тақдирда мерос унинг ҳиссасига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан, мол-мулкни натура ҳолида бўлишнинг иложи бўлмаганда эса, бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фуқаролик кодексининг 1112-моддасига мувофиқ ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васият ва қонун бўйича ворислар сифатида, жумладан, мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган шахслар, шунингдек мерос қолдирувчининг ҳаётлиги пайтида ҳомила ҳолида бўлиб, мерос очилгандан сўнг тирик туғилган болалари бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фуқаролик кодекси 1119-моддасининг биринчи қисмига кўра, нолойиқ меросхўр деб топилиши мумкин бўлган шахсларнинг ворислигига оид низоларни кўришда шуни назарда тутиш лозимки, уларнинг қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланган, ворисликка чақирилишга имкон яратган қонунга хилоф ҳаракатлари, фақат бу ҳаракатлар қасддан содир этилгандагина меросдан маҳрум этиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эҳтиётсизлик орқасида содир этган жинояти учун судланган шахсга нисбатан ФК 1119-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган қоида қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меросхўр фақат суднинг ҳал қилув қарорига кўра ва фақат меросдан четлатиш ўзи учун ворислик билан боғлиқ мулкий оқибатлар туғдирадиган шахснинг даъвоси бўйича нолойиқ деб топилиши ва меросдан четлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Васиятнома ҳақиқий эмас деб топилган ҳолларда, унда меросхўр тариқасида кўрсатилган, бироқ тегишли навбатдаги қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган шахс умумий асосларда қонун бўйича ворислик ҳуқуқидан маҳрум этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолларда, суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилган васиятномага кўра меросдан маҳрум этилган қонун бўйича меросхўр ҳам умумий асосларда ворислик ҳуқуқига эга бўлади (ФК 1130-моддаси тўртинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Судларга тушунтирилсинки, васиятнома қонунда белгиланган тартибда тузилган ва васият қилувчининг вафотидан сўнг муайян оқибатлар келиб чиқишини назарда тутувчи бир томонлама битим ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунга биноан васият қилувчи ўз мулкини тўлиқ ёки қисман ҳар қандай шахс ёхуд бир неча шахсга, шунингдек юридик шахсларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ёхуд давлатга васият қилиши, ёинки бир, бир неча ёки барча қонун бўйича меросхўрларни меросдан маҳрум қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васиятномани ҳақиқий эмас деб топишга оид даъволарни кўришда, судлар Фуқаролик кодексининг битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун асосларни назарда тутувчи нормаларига амал қилишлари лозим (ФК 113 — 128-моддалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мерос қолдирувчи томонидан зиммасига бирор бир мажбурият бажарилиши юклатилган васиятнома бўйича меросхўр ва васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи ўртасидаги низоларни кўришда, судлар ФК 1132-моддаси талабларига риоя этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шуни назарда тутиш лозимки, меросхўрнинг мерос мулкидан фойдаланишга бўлган эҳтиёжи (масалан, турар жойга нисбатан шахсий эҳтиёжи), шунингдек мулк ҳуқуқининг меросхўрдан бошқа шахсга ўтиши, бундай ўтиш асосларидан (сотиш, ҳадя, айирбошлаш ва ҳ.к.) қатъи назар, васият мажбурияти юзасидан ҳуқуқ олувчи ҳуқуқларига таъсир этмайди, чунки бундай ҳуқуқлар ҳажми мерос қолдирувчи томонидан васиятномани тузиш пайтида белгиланиб, унинг меросхўрлари томонидан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, васиятнома ва унинг асосида берилган меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома фақат суднинг ҳал қилув қарори билан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин. Бундай талаблар бўйича суд томонидан келишув битими тасдиқланишига, у қонунга зид бўлиши туфайли (ФПК 169-моддасининг биринчи қисми) йўл қўйилмайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фуқаролик кодекси 1112-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ қонун бўйича ворислик фақат васиятнома мавжуд бўлмаган ёки мерос тақдирини тўла белгиламаган, шунингдек Фуқаролик кодексида назарда тутилган бошқа ҳолларда келиб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун бўйича меросхўрларга ФК 1135 — 1141-моддаларида кўрсатилган ва навбат тартибида ворисликка чақириладиган шахслар киради. Қонунда (ФК 1138-моддаси) тўртинчи навбатда ворисликка чақирилувчи шахслар доираси аниқ кўрсатилмаганлиги сабабли, судлар тўртинчи, бешинчи ва олтинчи даражадаги қариндошларга кирувчи меросхўрларни аниқлашда Оила кодекси 57-моддасига риоя этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ФК 1142-моддасига мувофиқ васият қолдирувчининг меросдан мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга қобилиятсиз (шу жумладан, фарзандликка олинган) болалари, унинг меҳнатга қобилиятсиз эри(хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилари) ҳам қонун бўйича меросхўр бўладилар. Бу ўринда шуни назарда тутиш лозимки, тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўрлар, мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари, иккинчи ва ундан кейинги навбатдаги ворислар мажбурий улуш олиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Тушунтирилсинки, мажбурий улуш миқдори қонунда белгиланганлиги сабабли васият қилувчи меросхўрларнинг бу улушга нисбатан ҳуқуқларини ўзгартиришга ёки бошқача тарзда унга таъсир этишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мажбурий улуш белгилашда қонун бўйича ворисликка чақирилиши мумкин бўлган барча меросхўрлар инобатга олиниши ва мерос таркибига кирувчи барча мол-мулкдан келиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меросхўрга мажбурий улуш тайинлашда у мерос тариқасида бирон-бир асосга кўра олаётган барча нарса, шу жумладан оддий уй жиҳозлари ва рўзғор буюмларидан иборат мол-мулкнинг қиймати ҳам, бундай меросхўр фойдасига қилинган васият мажбуриятининг қиймати ҳам инобатга олинади (ФК 1142-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қуйидаги ҳолларда ҳам қонун бўйича ворислик мавжуд бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик (ФК 1140-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос трансмиссияси тартибида ворислик (ФК 11401-моддаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос қолдирувчининг меҳнатга қобилиятсиз боқимлари томонидан ворислик (ФК 1141-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворислик қонун бўйича меросхўр мерос очилгунга қадар вафот этган тақдирда, унга тегишли улуш унинг авлодларига ўтишини назарда тутади. Бунда улуш тақдим қилинаётган қонун бўйича меросхўр билан бирдек даражада қариндош бўлган авлодлар ўртасида тенг тақсимланади. Масалан, агар ўғил (қиз) отаси ёки онасидан олдин вафот этган бўлса, унинг болалари бобоси ёки бувисининг вафотидан сўнг қолган меросга нисбатан тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича меросхўр бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, қонун бўйича марҳум меросхўрнинг эри(хотини) тақдим қилиш ҳуқуқи бўйича ворис бўла олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мерос трансмиссияси тартибида ворислик васиятнома ёки қонун бўйича ворисликка чақирилган меросхўр (трансмиттент) мерос очилганидан кейин, лекин уни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этган ҳолларда амалга оширилади. Бундай ҳолларда унга тегиши керак бўлган меросни қабул қилиб олиш ҳуқуқи унинг қонун бўйича меросхўрларига, агар барча мерос мол-мулк васият қилинган бўлса, унинг васият бўйича меросхўрларига (трансмиссарларига) ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос трансмиссияси қуйидаги шартларда вужудга келади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос очилган пайтда ворислик ҳуқуқига эга бўлган васият ёки қонун бўйича меросхўрнинг борлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
васият ёки қонун бўйича меросхўр меросни қабул қилиб олишга улгурмасдан вафот этганлиги сабабли унинг меросдаги улуши тақдирини ҳал қилиш зарурати пайдо бўлганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вафот этган меросхўр унинг меросхўрлари билан алмаштирилиши мумкинлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Фуқаролик кодекси 1141-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган меҳнатга қобилиятсиз шахсларни қонун бўйича меросхўр деб топиш учун бир вақтнинг ўзида икки ҳолатнинг мавжуд бўлиши, яъни бундай шахсларнинг бир йилдан кам бўлмаган муддат ичида мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлиши ва мерос қолдирувчи билан унинг вафотига қадар бир йилдан кам бўлмаган муддат ичида бирга яшаган бўлиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иккинчи, учинчи ва тўртинчи навбатдаги қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирувчи меҳнатга қобилиятсиз шахсларга келганда эса, улар ворисликка чақирилиши учун фақат уларнинг мерос қолдирувчи вафотига қадар унинг қарамоғида бир йилдан кам бўлмаган муддат ичида бўлганлигини аниқлашнинг ўзи кифоя.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос қолдирувчининг қарамоғида бир йилдан кам муддат ичида бўлган ва у билан бир йилдан кам муддат ичида бирга яшаган ёки у билан бирга яшамаган меҳнатга қобилиятсиз шахслар ФК 1139-моддасига мувофиқ бешинчи навбатда ворисликка чақириладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Фуқаролик кодексининг 1141-моддаси қоидаларига кўра, ворислик амалга оширилганда, меҳнатга қобилиятсиз шахсларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос очилган кунга келиб 55 ёшга кирган аёллар, 60 ёшга кирган эркаклар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос очилган кунга келиб белгиланган тартибда биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногиронлари деб топилган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос очилган кунга келиб 16 ёшга тўлмаган ўсмирлар, 18 ёшга тўлмаган ўқувчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнатга қобилиятсиз шахсни мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб топиш учун бундай шахс мерос қолдирувчининг тўлиқ таъминотида бўлганлиги ёки ундан олиб турилган моддий ёрдам унинг ҳаёт кечириши учун асосий ва доимий манба бўлганлиги факти аниқланиши лозим. Мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик факти фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, иш (хизмат) жойи маъмурияти, ижтимоий таъминот бўлими томонидан берилган ҳужжатлар, шунингдек гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома, ворислик васият ёки қонун бўйича эканлигидан қатъи назар, мерос очилган кундан бошлаб олти ой ўтгандан сўнг мерос очилган жойдаги нотариус томонидан берилади, ФК 1146-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани олиш меросхўрнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи бўлганлиги сабабли, қонунда меросхўр бундай гувоҳнома бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиши шарт бўлган муддат белгиланмаган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нотариуснинг меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома беришни рад этиши устидан меросхўр томонидан судга шикоят берилиши мумкин бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд иш ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган қоидалар бўйича кўриб чиқилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар нотариус томонидан рад этилиши бошқа шахсга меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома берилганлиги ёки мерос мулки ФК 1157-моддасига асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ёки давлатга ўтказилганлиги билан боғлиқ бўлса, ариза даъво иши юритиш тартибида кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Васият ва қонун бўйича ворисликда меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусга ариза бериш йўли билан меросдан воз кечишга ҳақли. Қонунда мерос очилгандан кейин бундай ариза билан мурожаат қилиш мумкин бўлган вақт чегараланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мероснинг бир қисмидан воз кечилишига, меросдан изоҳотлар ёки шарт билан воз кечилишига йўл қўйилмайди, ФК 1148-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меросдан воз кечиш тўғрисида ариза берган меросхўр кейинчалик уни бекор қилиши ёки қайтариб олиши мумкин эмас. Бундай воз кечиш фақат суднинг ҳал қилув қарори билан ва қонунда битимларни ҳақиқий эмас деб топиш учун белгиланган асосларга кўра ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин (ФК 113 — 128-моддалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Фуқаролик кодекси 1150-моддасига мувофиқ, меросхўрлар ўртасида меросни тақсимлаш, ундан улуш ажратиш тўғрисида келишувга эришилмаган тақдирда, тақсимот улардан исталган бирининг талаби бўйича суд тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай низоларни ҳал этишда судлар шуни назарда тутишлари лозимки, мерос очилгунга қадар уч йил мобайнида мерос қолдирувчи билан биргаликда яшаган меросхўрлар мерос таркибидан уй-жой, квартира ёки бошқа турар жойни, шунингдек уй-жой ашёлари ва рўзғор буюмларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўладилар (ФК 1153-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос қолдирувчи билан умумий мулк ҳуқуқига эга бўлган меросхўрлар ҳам мерос таркибидан мол-мулкни асл ҳолида (натура шаклида) олишда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиёзли ҳуқуқлар амалга оширилганда мерос тақсимотида иштирок этаётган бошқа меросхўрларнинг мулкий манфаатларига риоя этилиши шарт. Агар мазкур ҳуқуқларни амалга ошириш натижасида меросни ташкил қилувчи мол-мулк бошқа меросхўрларга тегишли улушларни бериш учун етарли бўлмаса, имтиёзли ҳуқуқни амалга ошираётган меросхўр уларга тегишли пул ёки мол-мулк товонини тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Меросхўрлар ўртасида ворислик ҳуқуқини белгилаш билан боғлиқ низоларни ҳал этишда, суд қонун талабидан келиб чиққан ҳолда ҳар бир меросхўрнинг улушини белгилаши лозим бўлганлиги сабабли, иш бўйича ҳал қилув қарорида мазкур улушлар фоиз кўринишида эмас, балки каср кўринишида (масалан, 1/4, 1/3, 1/2 ва ҳ.к.) ифодаланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Қонун бўйича ҳам, васиятнома бўйича ҳам меросхўрлар бўлмаган ёки меросхўрлардан ҳеч қайсиси ворислик ҳуқуқига эга бўлмаган ёхуд уларнинг ҳаммаси меросдан воз кечган ҳолларда мерос мол-мулк суднинг ҳал қилув қарорига асосан эгасиз деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос мол-мулк мерос очилган кундан эътиборан уч йил ўтганидан кейин, эгасиз деб топилади, уни қўриқлаш ва бошқариш билан боғлиқ харажатлар унинг қийматидан ошиб кетган ҳолларда ушбу муддат ўтишидан олдин ҳам эгасиз деб топилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос мол-мулкни эгасиз деб топиш тўғрисидаги ариза маҳаллий давлат ҳокимияти органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи талабига кўра, ФПК 327 — 330-моддаларида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида кўрилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгасиз мол-мулк у турган жойдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мулкдорлигига, мазкур орган мол-мулкдан воз кечганда эса, давлат мулкдорлигига ўтади. Бундай ишлар юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарорининг хулоса қисми эгасиз мол-мулк таркиби ва у кимнинг мулкдорлигига ўтиши тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос мол-мулкни эгасиз деб топиш тўғрисидаги суднинг ҳал қилув қарори устидан марҳумнинг меросхўри томонидан умумий тартибда шикоят берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Судлар ворисликка оид ишларни кўришда меросни расмийлаштириш вақтида йўл қўйилган қонунчилик бузилиши фактларига нисбатан хусусий ажрим (ФПК 275-моддаси) чиқариш йўли билан муносабат билдиришлари, шунингдек фуқаролар ва юридик шахслар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўришлари керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 30 ноябрдаги 34-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 22 декабрдаги «Мерос ҳуқуқига оид қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги 33-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий суд раиси Б. МУСТАФАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси В. НАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 20 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
05-сон