30.12.2013 йилдаги 798-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда янги касаначилик иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 1-моддаси) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 9-модда) ва 2008 йил 1 июлдаги 146-сонли «Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 254- модда) қарорларига мувофиқ иш билан банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқаришга (хизматларга) жалб этиш, оила бюджети даромадларини кўпайтириш, уй меҳнатидан фойдаланган ҳолда бутловчи қисмлар, тайёр маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқариш ва баъзи бир хизматлар кўрсатишни ташкил этиш орқали самарадорликни ошириш, касаначиларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, ижтимоий ва меҳнат кафолатларини таъминлаш мақсадида, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 1-сон, 1-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 5 январдаги ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш ҳақида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 2-сон, 9-модда) ва 2008 йил 1 июлдаги 146-сонли «Касаначиликни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 26-27-сон, 254- модда) қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Янги иш ўринларини, шу жумладан касаначиликнинг турларини кенгайтириш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрлари ҳамда мавжуд заҳираларни аниқлаш, сафарбар қилиш ҳисобига, шунингдек уларнинг уйида ёки ҳудудларда бўш турган бинолардан имтиёзли фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни ташкил этиш юзасидан ҳокимлик ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари ўртасида ҳамкорлик кучайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К. Қаюмов), туман «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди (Р. Раджапов), Республика «Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлими (Т. Хўжамбердиев) жойлардаги вақтинчалик ишсиз ҳамда норасмий фаолият юритаётган фуқароларни аниқлаб, уларни «Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлимига ҳунарманд-касаначи сифатида ишга қабул қилиш чораларини кўриш мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссиясига топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К. Қаюмов) , туман «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди (Р. Раджапов), Республика «Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлими (Т. Хўжамбердиев) маҳаллаларда уйма-уй юриб ишлашга эҳтиёжи бўлган фуқаролар билан тизимли иш олиб боришини ва йўналишлари бўйича уларни касаначилик иш ўринларига жойлаштиришни ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан ҳамкорликда ишлашни мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ янги иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К. Қаюмов), туман «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди (Р. Раджапов), Республика «Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлими (Т. Хўжамбердиев) қўшимча иш ўринлари ташкил этиш манзилли дастурларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсинлар ҳамда касаначилликка кенг жалб этиш, уста-шогирд анъаналари асосида ўқитиш бўйича аниқ чора-тадбирлар 3-иловага мувофиқ касаначиликни ривожлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоли масалаларни ечиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларда белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Касаначилар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишда шароитлар яратиб берилсин «Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлимига ҳунарманд-касаначи деб меҳнат шартномасини расмийлаштирилишида шароитдан келиб чиқиб касаначиларнинг розилиги асосида уларнинг ўз ҳом-ашёси, маблағи, материаллари ва асбоб-ускуналари билан ишлашларига рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Хошимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўйтепа ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 30 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
798-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 798-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ф. И.Ш.

Лавозими

1.

Ш. Хошимов

Туман ҳокимининг ўринбосари — ишчи комиссияси раиси

2.

Ф. Олимова

Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-кизлар қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари

3.

К. Қаюмов

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, комиссия раиси ўринбосари

4.

Т. Пўлатов

Туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи

5.

Б. Абдуллаев

Туман статистика бўлими бошлиғи

6.

С. Обидов

Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

7.

Р. Раджапов

Туман «Маҳалла» ҳайрия жамғармаси раиси

8.

Т. Хужамбердиев

Республика «Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлими раиси

9.

Лавозимга кўра

Барча ҚФЙ ва МФЙ раислари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 798-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат шартномаси асосида касаначиликни ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича корхоналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Корхона номи

Корхона манзили

Касаначилик йўналишлари

Ташкил қилинадиган касаначилар сони

1.

ТСИ Қорасу пахта тозалаш ҚК

Қорасув қ.ф.й

тикувчилик, тўқувчилик

15

2.

Бектемир чигитни линтерлаш МЧЖ

Қумовул қ.ф.й

тикувчилик, дурадгор

3

3.

ТОНГх/к

Тўйтепа ш.ф.й

тикувчилик

3

4.

Донг Санг МЧЖ

Қумовул қ.ф.й

тикувчилик

3

5.

Ҳунармандлар уюшмаси

Тўйтепа ш.

Ҳунармандчилик

30

6.

Мададкасаначи ШК

Тўйтепа ш.

аҳолига хизмат

15

7.

Силва уникан х/к

Туйтепа ш.

аҳолига хизмат

3

8.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди

(Тумандаги Биолаборатория қошида)

Ўртачирчиқ тумани
(
Қорасув қ.ф.й )

қишлоқ хўжлик хизмат кўрсатиш

30

ЖАМИ: 2014 йил учун Ўртачирчиқ туманида

102

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 798-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаначиликни ривожлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоли масалаларни ечиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Мавжудмасалалар мазмуни.

Амалга ошириладиган чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Бажариш учунмасъуллар

1.

Касаначиликнинг барча шаклларини ривожлантириш юзасидан туман ҳокимлиги ҳузуридаги ишчи комиссия аъзолари томонидан касаначилик иш ўринларини бажарилишини ҳар ойда ҳоким соатида танқидий муҳокама қилиб, ишга жойлаштирилмаган фуқароларни айниқса, хотин-қизларни аҳолига хизмат кўрсатиш мажмуаларига ишга жойлаштириш

Доимий

Туман ҳокимлиги

(Ш. Хошимов)

Туман ҳотин-қизлар қўмитаси

(Ф. Олимова)

Туман БК ва АИМК маркази

(К. Қаюмов)

Туман маҳалла ҳайрия жамоат фонди

(Р. Ражапов)

2.

Туманнинг ҳар бир маҳаллалар кесимида ишлаш истагини билдирган нотинч ва ноқобил оилаларни, иш излаб бошқа жойларга чиқиб кетаётган фуқаролар ҳақида маълумотлар базасини шакллантириш ва уларни янги ташкил этилаётган иш ўринлари ҳисобига бандлигини таъминлаш, доимий назоратга олиш, улар билан якка тартибдаги ишларни кучайтириш орқали касаначиликни йўлга қўйиш

Доимий

ҚФЙ ва МФЙ раислари

Туман БК ва АИМК маркази

(К. Қаюмов)

3.

Маҳаллалар билан ҳамкорликни ўрнатиш, «Устоз-шогирд» анъаналари бўйича касаначиларни тайёрлаш касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш, бунда қўлда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга атрофлича эътибор қаратиш лозим. Миллий ҳунармандчиликни, касаначиликни ривожлантиришда қанчалаб фойдаланилмаётган ички имкониятлардан самарали фойдаланиш. Мисол учун: оддий тол ёғочдан турли хил уй-рўзғор анжомлари, бешик-беланчаклар, стол-стуллар, халқ миллий ўйинчоқларини ясаш ва бошқа фаолиятларни талаб-истаклар асосида йўлга қўйиш

Доимий

ҚФЙ ва МФЙ раислари

Туман БК ва АИМК маркази

(К. Қаюмов)

«Ҳунарманд» уюшмасининг туман бўлими

(Т. Хўжамбердиев)