Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳокимининг 2013 йил 23 сентябрдаги 804-қ-сонли «Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимининг 2014 йил 30 сентябрдаги 709-қ-сонли «Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишга қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда) ҳамда туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳокимининг 2013 йил 23 сентябрдаги 804-қ-сонли «Туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарорининг («Ургут садоси» газетаси 39-(6992)-сони) биринчи банди билан тасдиқланган ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун корхона, муассаса, ташкилотларда банд қилинган иш ўринларининг рўйхати иловага* мувофиқ қайта тасдиқлансин.
Илова берилмайди.
«ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек, олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 1211 киши;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 89 киши»;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 59 киши»
қуйидаги таҳрирда саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
«одам савдосидан жабрланганлар учун 26 киши»
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Мадаров зиммасига юклансин.
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким Ҳ. ОҚБЎТАЕВ
Ургут т.,
2014 йил 18 январь,
28-қ-сон