28.01.2014 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидаги транспорт воситаларини 2014 йилда мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 9-сон) 13-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) мувофиқ транспорт воситаларининг 2014 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш ва уни ўтказишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман ички ишлар бўлимининг автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилишнинг назорати бўйича бўлинмаси туман ҳудудидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда транспорт воситалари қуйидаги даврийликка мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар, троллейбуслар, трамвайлар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар — бир йилда икки марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради) транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — икки йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ишлаб чиқарилган йилини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан ортиқ бўлган транспорт воситалари, шунингдек ишлаб чиқарилган вақти аниқланмаган транспорт воситалари (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларидан ташқари) — бир йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) тиркамалар кўрикка транспорт воситаси — шатакчи учун белгиланган муддатларда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДЙҲХХ органларида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандида кўрсатилган транспорт воситаларининг техник кўриги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта — 1 мартдан 30 июнгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи марта — 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 30 июнга қадар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 январдан 31 августга қадар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2014 йилги техник кўригини ўтказиш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корхона, ташкилот ва муассасалардаги автотранспорт воситаларини 2014 йилги техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Ғуломқодиров ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти Ўртачирчиқ туман вакилига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 1 февралга қадар йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш комиссиялари билан ҳамкорликда, юридик шахслар раҳбарларини жалб қилган ҳолда транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ҳамда уни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширилиши устидан назорат ўрнатсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида туман ички ишлар бўлими — «Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўйича бўлинмаси», мудофаа ишлари бўйича туман бўлими вакиллари ва юридик шахсларнинг муҳандис-техник ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ички ишлар бўлими «Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўйича бўлинмаси» билан биргаликда фаолияти тугатилган, мулкчилик шаклидан қатьи назар, корхона ва ташкилотлар тасарруфида бўлган транспорт воситаларини, тиркамаларини, ярим тиркамаларини аниқлаш ҳамда уларни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 28 февралдаги 294-сонли «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 9-сон, 64-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламлари, 2003 й., 21-сон, 204-модда) талаблари ижросини таъминлаш, йўловчиларга самарали транспорт хизмати ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тумандаги барча тижорат асосида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи юридик шахслар тасарруфидаги ишлаб чиқарилган йилидан қатьи назар, барча турдаги автобус ва кичик автобусларнинг мажбурий кўриги Олмалиқ шаҳридаги 1-сонли диагностика тармоғида ўтказилишини ташкиллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман ички ишлар бўлимининг тегишли хизматлари ходимлари жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларга қарашли бўлган автомототранспорт воситаларини тўлиқ мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвалига асосан автобус ва кичик автобусларни мажбурий техник кўрикка тайёрлаш ва тақдим этиш юридик шахслар раҳбарлари ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўрнатилган тартибда мажбурий техник кўрикдан ўтмаган автобус ва кичик автобуслардан фойдаланиш тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мулкчилик шаклидан қатьи назар, корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарлари мажбурий техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмасига (ТРИБ) мавжуд транспорт воситалари ҳақидаги маълумотларни таққослаш учун тақдим этсинлар ва уларга техник кўрик ҳамда экологик талон учун белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни таъминлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзагросуғурта» Давлат акциядорлик компанияси туман бўлими, туман ички ишлар бўлими — «Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоида ва меъёрларига амал қилинишининг назорати бўйича бўлинмаси» (К. Исаков) билан ҳамкорликда мажбурий транспорт воситаси суғуртаси тўловларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман «Машъал» газетаси (Т. Хакимов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий гарови эканлигини тарғиб қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг 2013 йил 10 майдаги 223-сонли «2013 йилда туман ҳудудида транспорт воситаларини техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Ғуломқодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўйтепа ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 44-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўртачирчиқ тумани хўжалик, корхона ва ташкилотлардаги автотранспорт воситаларини 2014 йилги техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
‎ Қ. Исаков‎

—‎

Комиссия раиси, ТИИБ АМТФКМНБ бошлиғи‎

‎‎АЪЗОЛАРИ:

1.‎ Ж. Пўлатов‎

—‎

Туман «Ватанпарвар» МКТ раҳбари‎
2.‎ И. Мўминов‎

—‎

Туман Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи‎
3.‎ У. Кушматов‎

—‎

Туман ЙХПТФК муҳандиси‎
4.‎ И. Қодиров‎

—‎

Туман «Агросуғурта» менеджери‎
5.‎ Э. Қушбоев‎

—‎

Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси давлат нозири‎