28.01.2014 йилдаги 42-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафига навбатдаги чақирув тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 12-сон, 217-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 декабрдаги ПҚ-2093-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги қарорига асосан туман фуқароларини 2014 йил чақирув даврида муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиш ишларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20 декабрдаги ПҚ-2093-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида»ги ва Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 298-сонли қарорлари ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1987-1996 йилларда туғилган, чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2014 йилнинг февраль-март ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар 2014 йилнинг март-апрель ойларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олиниши белгиланганлиги қайд этиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Муддатли ҳарбий ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга чақирув ишлари 2014 йил 1 февралидан 31 мартига қадар туман Мудофаа ишлари бўлимида чақирув комиссияси томонидан тасдиқланган режа асосида амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман тиббий комиссия фаолиятини мувофиқлаштирувчи чақирув комиссияси таркиби 1-иловага, туман Мудофаа ишлари бўлимига техник ходимлар ажратувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага ва автотранспорт воситаларини ажратувчи корхона ва ташкилотлар рўйхати 3-иловага ва чақирув участкасида 1998 йилда чақирувгача бўлган ёшларни диспансер кўригидан ўтказиш комиссия таркиби 4-иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўртачирчиқ туман Тиббиёт бирлашмаси (Н. Арсланов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга лойиқлигини аниқловчи туман тиббий комиссиясини малакали тиббиёт ходимлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 31 мартигача туман Мудофаа ишлари бўлими жадвалига асосан чақирилувчиларнинг тиббий лобаратория текширувларидан сифатли ўтказиш ва ушбу ишга шифокорларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий асосда фаолият юритувчи шаҳар тиббий чақирув комиссиясини зарур тиббий асбоб ускуналар ва анжомлар билан тўлиқ таъминланишини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.Туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими (А. Абубакиров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдаги чақирувга юқори даражада тайёргарлик кўриб, чақирилувчиларни тиббий кўрикдан сифатли ўтказиш учун туман доимий чақирув комиссияси таркибида белгиланган тартибда малакали психологлар иштирокини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (К. Қаюмов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган фуқароларни, уларнинг хизмат даврида эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда, белгиланган тартибда ишга жойлаштириш чораларини кўриб амалга оширилган ишлар бўйича ҳафталик маълумотларни туман комиссиясига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман Мудофаа ишлари бўлими (И. Мўминов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман чақирув комиссияси ишини белгиланган режа асосида ўтказишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Мудофаа ишлар бошқармаси томонидан берилган режа асосида командаларни тўлиқ бутлаш, сафарбарлик чақирув резерви хизмати режасини амалга ошириш, чақирувчиларни муддатли ҳарбий хизматга жўнатилишини тантанали тарзда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтаётган ҳарбий хизматчиларни тантанали кутиб олишни ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Маҳалла» ҳайрия жамоат фонди туман бўлими (Р. Ражапов) ва барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Мудофаа ишлари бўлими талаби юзасидан чақирувчиларни хабардор этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилги сафарбарлик чақирув резерви хизмати режасини бажариш учун 7 нафардан соғлиғи жиҳатдан соғлом, оилавий шароити яхши ва пул бадалларини тўлаш имкони бўлган чақирилувчиларни танлаб олиш ва улар билан шартномалар тузишни амалга оширишда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Мудофаа ишлар бўлими билан ҳамкорликда маҳаллаларда ота-оналар ва чақирилувчилар билан тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман Ички ишлари бўлими (И. Хасанов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 1 февралидан 31 мартигача Мудофаа ишлари бўлими чақирув комиссиясига Ички ишлар ходимларининг навбатчилигини жорий этиш, ҳарбий хизматдан бўйин товлаган чақирилувчиларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чоралар кўриш ва бу борада улар орасида тушунтириш ишлари олиб боришига алоҳида эътибор қаратиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими (З. Умарқулов) ва тумандаги касб-ҳунар коллежлари директорларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчилар билан Ватанпарварлик, Ватан мудофаасига ҳар томонлама тайёр бўлиш ҳақидаги турли хил суҳбатлар, учрашувлар, маданий ва спорт тадбирларини уюштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дунё воқеалари, сиёсий ҳаёт ва янгиликлар билан таништириб бориш мақсадида туман Мудофаа ишлари бўлими чақирув участкасини вақтли матбуот нашрлари билан таъминлаш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Туман Хотин-қизлар қўмитаси (Ф. Олимова), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими (Р. Ражапов), «Нуроний» жамғармаси (Ф. Муталов), «Камолот» ЁИҲ туман Кенгаши (Ғ. Мамажонов), Маданият ва спорт ишлари бўлими (З. Умарқулов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сонли «Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 3-сон, 13-модда) талабларига мувофиқ туман фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилинишини, резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтарилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчилик, фахрийлар, санъат ва маданият арбоблари ҳамда бадиий жамоалар иштирокида ёшларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш, уларга совғалар бериш, ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарларни кутиб олиш тадбирлари тантанали вазиятда ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Туман «Машъал» газетаси тахриррияти (Т. Ҳакимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга танлаш ва чақирув комиссиялари ишларини, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматининг ташкил этилиши ва Қуролли Кучлар резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олинишини рўзномада кенг ёритиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Туман ҳокимининг 2013 йил 25 январдаги 3-сонли ҳамда 2013 йил 30 декабрдаги 810-сонли «Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари сафига навбатдаги чақирув тўғрисида»ги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Ҳошимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Б. ИБРАГИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўйтепа ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-сон

Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 42-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман тиббий комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман чақирув комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби

Ш. Ҳошимов

Туман ҳокимининг ўринбосари , комиссия раиси

И. Мўминов

Туман Мудофаа бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

Ё. Қосимов

Туман Мудофаа ишлари бўлими чақирув бўлими бошлиғи, чақирув комиссияси котиби

Комиссия аъзолари

Ф. Олимова

Туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси

Л. Рахматуллаев

Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари

Р. Ражапов

«Маҳалла» жамғармаси туман бўлими раиси

Ф. Муталов

«Нуроний» жамғармаси туман бўлими раиси

Ғ. Мамажонов

«Камолот» ЁИХ туман бўлими Кенгаши раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 42-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа ишлари бўлимида 2014 йил чақирувни сифатли ва белгиланган режа — жадвал асосида ўтказишни таъминлаш мақсадида техник ходим ажратувчи корхона ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхати

32-умумтаълим мактаби

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

13-умумтаълим мактаби

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

3-умумтаълим мактаби

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

25-умумтаълим мактаби

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

Ўртачирчиқ саноат-сервис касб-ҳунар коллежи

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

Туман Ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

Туман Педагогика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи

—

1 киши (01.02.2014 й-дан 31.03.2014 й-гача)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 42-сонли қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Мудофаа ишлар бўлимида 2014 йил чақирувни сифатли ва белгиланган режа — жадвал асосида ўтказишни таъминлаш мақсадида навбатчи автотранспорт ажратувчи корхона ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати

«Ўртачирчиқпарранда» МЧЖ

—

01.02.2014 йилдан 07.02.2014 йилгача

Қишлоқ хўжаликкимё транспорт

—

08.02.2014 йилдан 15.02.2014 йилгача

МК «Ватанпарвар» ташкилоти

—

16.02.2014 йилдан 23.02.2014 йилгача

Туман йўл қурилиш бўлими

—

24.02.2014 йилдан 04.03.2014 йилгача

«Ўртачирчиқ тумангаз»корхонаси

—

05.03.2014 йилдан 12.03.2014 йилгача

ТSI «Қорасув пахта тозалаш» заводи

—

13.03.2014 йилдан 20.03.2014 йилгача

74 сонли Автокорхонаси

—

21.03.2014 йилдан 25.03.2014 йилгача

«ОАО ТМК»

—

26.03.2014 йилдан 31.03.2014 йилгача

Вилоят йиғув пунктида командаларни темир йўл вокзалларига олиб бориш учун автобус ажратиш
ЖАДВАЛИ

«Давртранссервис» ХК

—

1 та автобус (7.02.2014 й-дан 09.02.2014 й-гача)

«Юлдуз» ХК

—

1 та автобус (10.02.2014 й-дан 13.02.2014 й-гача)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳокимининг 2014 йил 28 январдаги 42-сонли қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман Мудофаа ишлари бўйича бўлимининг чақирув участкасида 1998 йилда чақирувгача бўлган ёшларни диспансер кўригидан ўтказиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Катта шифокор

—

З. Ғуломов

Ички касалликлар шифокори

—

А. Кулманова

Асаб касалликлар шифокори

—

М. Хамраева

Рухий касалликлар шифокори

—

Б. Мирзаолимов

Тиш шифокори

—

А. Абдумаликов

Қулоқ, бурун, томоқ касалликлар шифокори

—

У. Хамилов

Тери таносил касалликлар шифокори

—

С. Душабеков

Кўз шифокори

—

О. Мелибоева

Жарроҳ

—

Х. Эшонов

Котиба

—

С. Эгамбердиева