20.09.2012 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки давлат ўртасида суверенитетни ўзаро ҳурмат қилиш, тенглик ва ўзаро манфаат асосида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Судга мурожаат қилиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон фуқаролари бошқа Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудида ушбу бошқа Томон фуқаролари билан бир хил шартларда судларга мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг бири бошқа Томоннинг фуқаролари жалб қилинган ишларнинг судларда кўрилишига асоссиз тўсқинлик қилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Шартноманинг ҳар бир Томон фуқароларига тааллуқли бўлган қоидалари мазкур Томон ҳудудида унинг миллий қонунчилигига мувофиқ таъсис этилган юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Шартноманинг амал қилиш соҳаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ Томонлар фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича суд ҳужжатларини топшириш, далиллар тўплаш, ҳуқуқий маълумотлар ҳамда суд ишларини юритиш материалларини алмашиш юзасидан бир-бирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Томон фуқароларига бошқа Томон ҳудудида унинг миллий қонунчилигига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ариза мурожаат қилувчи қайси Томон ҳудудида ўз доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлса, шу Томоннинг ваколатли органи тарафидан берилган мурожаат қилувчининг молиявий ҳолати тўғрисидаги маълумотнома билан бирга тақдим қилинади. Агар аризачи Томонлардан бирининг ҳудудида доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлмаса, бундай маълумотнома у фуқароси бўлган Томоннинг дипломатик ёки консуллик мансабдор шахси тарафидан берилиши ёки тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун масъул бўлган мансабдор шахс мурожаат қилувчидан қўшимча маълумотлар талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича алоқа каналлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар мазкур Шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги топшириқларни тақдим этиш ва бажаришда Томонлар бевосита ўзларининг тегишли тартибда тайинланган Марказий муассасалари орқали ўзаро алоқа қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси учун фуқаролик ишлари бўйича Марказий муассаса — Олий суд, хўжалик ишлари бўйича Марказий муассаса — Олий хўжалик суди, Корея Республикаси учун Марказий муассаса — Олий суднинг Миллий судлар бошқармаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Томон бошқа Томонни ёзма хабардор қилган ҳолда қўшимча Марказий муассасаларни тайинлаши ва уларнинг ваколатлари доирасини дипломатик каналлар орқали белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳар бир Томон ўз Марказий муассасаси бўйича ҳар қандай ўзгаришлар тўғрисида бошқа Томонни дарҳол хабардор қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш шартлари унинг суверенитети, хавфсизлиги ёки жамоат тартибига зарар етказади ёхуд унинг суд органлари ваколатига кирмайди, деб ҳисобласа, у сўраётган Томонга рад этиш сабабларини маълум қилган ҳолда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суд ҳужжатларини топшириш ёки далилларни тўплаш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ сўралаётган Томон тарафидан фақат унинг судлари даъво предмети бўйича мутлақ юрисдикцияга эга эканлиги ёки унинг миллий қонунчилиги бўйича топшириқда белгиланган ҳаракатларга йўл қўйилмаслиги сабабли рад этилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ёзишмалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси топшириқ мазкур Шартнома шартларига мос эмас деб ҳисобласа, у топшириқ бўйича ўз эътирозларини кўрсатган ҳолда бу ҳақда сўраётган Томоннинг Марказий муассасасини дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ топшириқни ижро этиш учун тақдим этилган маълумот ноаниқ ёки етарли эмас деб ҳисобласа, у сўраётган Томоннинг Марказий муассасасидан топшириқда кўрсатилган маълумотни аниқлаштиришни сўраши ёки қўшимча маълумотлар талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар сўраётган Томоннинг Марказий муассасаси мазкур модданинг 1 ёки 2-бандига биноан топшириқни ижро этишда барча тўсиқларни бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўрса ёки тузатилган ёхуд қўшимча маълумотларни тақдим этса, сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси топшириқни ижро этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси топшириқнинг бажарилишини жиддий равишда кечиктириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида улар маълум бўлган заҳоти сўраётган Томоннинг Марказий муассасасини дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўраётган Томоннинг Марказий муассасаси сўралаётган Томоннинг Марказий муассасасидан топшириқнинг ижроси жараёни бўйича маълумот сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Тил
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириқ ва илова қилинган ҳужжатлар сўраётган Томон тилида тузилиб сўралаётган Томоннинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржимаси билан бирга жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таржиманинг аслига тўғрилиги сўраётган Томоннинг қонунчилиги ва амалиётига мувофиқ тасдиқланган бўлиши лозим. Легаллаштириш ёки бошқа шу каби расмий процедураларни ижро этиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бир Томон Марказий муассасасининг ёзишмалари бошқа Томоннинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржимаси билан бирга бошқа Томон Марказий муассасасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топшириққа жавоб, шу жумладан суд ҳужжатларининг топширилиши тўғрисидаги гувоҳнома сўралаётган Томоннинг давлат тилида тузилиши мумкин ҳамда сўраётган Томоннинг давлат тилига ёки инглиз тилига таржима қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириқни ижро этиш билан боғлиқ ҳар қандай турдаги тўловлар ва харажатларни қоплаш талаб этилмайди, экспертлар ёки таржимонлар ёрдамида далилларни тўплаш ҳолатлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандидан қатъи назар, топшириқни ижро этиш кўп миқдордаги харажатларни талаб қилиши маълум бўлса, Томонлар топшириқни ижро этиш шартларини келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Томоннинг талабига асосан сўраётган Томон топшириқни ижро этиш юзасидан кўзда тутилиши мумкин бўлган харажатларни олдиндан тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Дипломатик каналлардан фойдаланиш бўйича ҳуқуқлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Томонларни дипломатик каналлар орқали ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БОБ. СУД ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТОПШИРИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатларни топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томон ҳудудида берилган суд ҳужжатлари бошқа Томон ҳудудида топширилиши лозим бўлса, бундай ҳужжатлар мазкур Шартноманинг 11 — 15-моддаларига мувофиқ топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Топшириқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг Марказий муассасаси суд ҳужжатларини топшириш тўғрисида бошқа Томоннинг Марказий муассасасига топшириқ жўнатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Топшириқнинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд ҳужжатларини топшириш тўғрисидаги топшириқ мазкур Шартноманинг 1-иловасида белгиланган шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар топшириққа илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Суд ҳужжатларини топшириш тўғрисидаги топшириқни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг талабларига мувофиқ тегишли равишда тузилган топшириқ дарҳол ижро этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириқни ижро этиш сўралаётган Томоннинг қонунчилигида белгиланган тартибда ёки сўраётган Томон талаб қилаётган усуллар сўралаётган Томоннинг миллий қонунчилигига зид келмаса, шундай усуллар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Топшириқ ва ҳужжатлар рўйхати 1-иловада белгиланган шаклда барча ҳужжатлар билан биргаликда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар топшириқни ижро этиш сўралаётган органнинг ваколатларига кирмаса, бу ҳолда топшириқ уни ижро этиш ваколатига кирувчи органга кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Топшириш натижалари тўғрисида билдириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси сўраётган Томоннинг Марказий муассасасига мазкур Шартноманинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда топшириқ ижро этилганини тасдиқлайдиган ёки топширишга тўсқинлик қилувчи сабаблар баён қилинган гувоҳнома жўнатади. Гувоҳноманинг асл нусхасини почта орқали жўнатишдан олдин унинг нусхаси факс ёки электрон почта орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳужжатлар топширилган бўлса, гувоҳномада олувчининг исми-шарифи ва шахси, топшириш санаси, жойи ва усули кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатлар топширилмаган бўлса, гувоҳномада топширишга тўсқинлик қилувчи сабаблар кўрсатилиши, ҳужжатлар эса сўраётган Томонга қайтарилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Дипломатик ёки консуллик мансабдор шахси томонидан топшириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Башарти бошқа Томон қонунчилиги бузилмаса ва бирор мажбурлаш чораларини қўллаш назарда тутилмаса, ҳар бир Томон бошқа Томон ҳудудидаги ўз фуқароларига тааллуқли суд ҳужжатларини ўзининг дипломатик ёки консуллик мансабдор шахслари орқали топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ топширилиши лозим бўлган ҳужжатларга олувчи яшайдиган Томоннинг давлат тилига таржималар илова қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БОБ. ДАЛИЛЛАРНИ ТЎПЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Далилларни тўплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар мазкур Шартноманинг қоидаларига мувофиқ ўз ҳудудларида далилларни тўплаш бўйича топшириқларни бажарадилар, шу жумладан иш бўйича гувоҳларнинг кўрсатувларини ва тарафларнинг тушунтиришларини олиш, ашёвий ва ёзма далилларни тўплаш, экспертиза ёки суд кўздан кечиришларини ўтказиш, ваколатли органларга фактик маълумотларни аниқлашни топшириш ёки далиллар тўплаш билан боғлиқ бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Шартнома қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) бошланган ёки бошланиши кутилаётган судлов ишларини юритишда фойдаланилмайдиган далилларни тўплаш; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) топшириқда кўрсатиб ўтилмаган ёки кўриб чиқилаётган суд ишлари билан бевосита алоқадор бўлмаган ҳужжатларни олиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Топшириқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Томоннинг Марказий муассасаси бошқа Томоннинг Марказий муассасасига далилларни тўплаш тўғрисида топшириқ жўнатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Топшириқнинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Далилларни тўплаш тўғрисидаги топшириқда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) сўраётган суднинг номи, манзили ва бошқа алоқа қилиш маълумотлари, шу жумладан, агар мавжуд бўлса, телефон рақами, факс рақами ва электрон почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) суд процесси тарафларининг, шунингдек, агар мавжуд бўлса, тарафлар вакилларининг исми-шарифи (номи) ва манзиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) кўрилаётган ишнинг моҳияти ва зарурат туғилганда даъво қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(d) тўпланиши лозим бўлган далилларнинг турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Далилларни тўплаш тўғрисидаги топшириқ зарурат туғилганда қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) сўроқ қилинадиган шахснинг исми-шарифи, манзили ва бошқа алоқа қилиш маълумотлари, шу жумладан, агар мавжуд бўлса, телефон рақами, факс рақами ва электрон почта манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) сўроқ қилинадиган шахсга бериладиган саволлар ёки сўроқ предметининг баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(c) кўздан кечирилиши лозим бўлган ҳужжатлар ёки бошқа мол-мулк, кўчмас ёхуд шахсий мулкнинг моҳияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) қўллаш мумкин бўлган ҳар бир тайинланган усуллар ёки процедуралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(e) мазкур Шартноманинг 8-моддасида белгиланган вазиятларда юзага келадиган харажатларни қоплаш мажбурияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(f) топшириқни ижро этиш учун зарур бўлиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Далилларни тўплаш тўғрисидаги топшириқни ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартнома шартларига мувофиқ тегишли равишда тузилган топшириқ ўз вақтида ижро этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. (а) Топшириқни ижро этиш сўралаётган Томон қонунчилигига кўра амалга оширилади ёки, башарти топшириқда талаб этилган бошқа усуллар сўралаётган Томон қонунчилигига зид бўлмаса ёки унинг давлат ички амалиёти ва процедуралари туфайли ёхуд амалий қийинчиликлар сабабли қўлланилиши мумкин эмас деб топилмаса, шундай усуллар билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Сўралаётган Томон судга топшириқни бажаришда ёрдам кўрсатадиган ҳуқуқшуносларни тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар топшириқни ижро этиш сўралаётган органнинг ваколатларига кирмаса, бу ҳолда топшириқ уни ижро этиш ваколатига кирувчи органга кўриб чиқиш учун дарҳол юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топшириқ қисман ёки бутунлай бажарилмаган бўлса, сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси топшириқни бажаришга тўсқинлик қилаётган сабаблар ҳақида сўраётган Томоннинг Марказий муассасасини дарҳол хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Топшириқни ижро этишда иштирок этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. (а) Манфаатдор тарафлар ва уларнинг вакиллари топшириқни ижро этиш чоғида иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) Сўраётган Томон судининг вакиллари сўралаётган Томон Марказий муассасасининг олдиндан олинган розилиги билан далилларни тўплаш тўғрисидаги топшириқни ижро этишда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириқни ижро этиш давомида сўралаётган Томон Марказий муассасаси сўраётган Томон Марказий муассасасининг талабига мувофиқ унга далилларни тўплаш режалаштирилаётган вақт ва жой ҳақида асосли хабар юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тарафлар ва уларнинг вакиллари, шунингдек суд вакиллари топшириқни бажаришда иштирок этиш чоғида сўралаётган Томоннинг қонунчилигига риоя этишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Мажбурлов чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқни ижро этиш чоғида сўралаётган Томоннинг ваколатли давлат органи ўз мамлакати органлари томонидан чиқарилган қарорлар ва ўз мамлакати ҳудудидаги суд ишларида тарафларнинг илтимосларини бажариш учун ички қонун-қоидаларда белгиланганига тенг ҳажмда тегишли мажбурий чоралар қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Кўрсатувлар беришни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқни ижро этиш чоғида унга дахлдор бўлган шахс ўзига берилган имтиёз ва юклатилган хизмат мажбурияти доирасида қуйидаги ҳолатларда кўрсатув беришни рад этиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(a) сўралаётган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ; ёки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(b) сўраётган Томоннинг қонунчилигига мувофиқ, агар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) имтиёзлар ёки хизмат мажбурияти топшириқда кўрсатилган бўлса, ёхуд
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) имтиёзлар ёки хизмат мажбурияти сўралаётган Томон Марказий муассасасининг талабига кўра сўраётган Томоннинг Марказий муассасаси тарафидан тасдиқланган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Гувоҳномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси сўраётган Томоннинг Марказий муассасасига ҳужжатларни топшириш ёки далилларни тўплашни тасдиқловчи ёхуд топшириқни бутунлай ёки қисман ижро этмаслик сабаби кўрсатилган гувоҳномани жўнатиши лозим. Гувоҳноманинг асл нусхасини почта орқали жўнатишдан олдин унинг нусхаси факс ёки электрон почта орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириқнинг ижросини тасдиқловчи гувоҳномада ҳужжат етказилган шахснинг исми-шарифи, ижро этиш жойи, санаси ва усули кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Дипломатик ёки консуллик мансабдор шахси томонидан далиллар тўплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти бошқа Томон қонунчилиги бузилмаса ва бирор мажбурлаш чораларини қўллаш назарда тутилмаса, бир Томоннинг дипломатик ёки консуллик мансабдор шахси ўз ҳудудидаги судлов ишларига кўмак бериш мақсадида мазкур судлов ишларига жалб этилган бошқа Томон ҳудудидаги ўз фуқароларидан мажбурлов чораларини қўлламаган ҳолда кўрсатувлар олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Қонуний вакиллик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бобнинг ҳар қандай моддаси асосида далилларни тўплаш давомида сўроқ қилинаётган шахслар қонуний асосларда ўз вакилларига эга бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БОБ. БОШҚА ШАРТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Легаллаштиришдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг мақсадларига мувофиқ, Томонларнинг судлари ёки бошқа ваколатли органлари тарафидан тақдим этилиб ёки тасдиқланиб, мазкур Шартноманинг 4-моддасида белгиланган Марказий муассасаларнинг алоқа каналлари орқали юборилган барча ҳужжатлар легаллаштиришнинг ҳар қандай шаклидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Ҳуқуқий маълумотлар ёки суд ишларини юритиш материалларини тақдим этиш тўғрисида топшириқ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Томон Марказий муассасаси сўраётган Томон Марказий муассасасининг топшириғи асосида мазкур сўраётган Томоннинг судлов ишлари билан боғлиқ ўз қонунчилигига доир маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Томоннинг Марказий муассасаси сўраётган Томоннинг Марказий муассасасига процессуал ҳаракатларга оид суд ишларини юритиш материалларини ўз қонунчилигига мувофиқ тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Бошқа шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг қоидалари унда кўрсатилган масалаларга тааллуқли Томонларнинг мавжуд ёки келгусида тузиладиган икки томонлама ва кўп томонлама шартномалари, амалиёти ва бошқа келишувларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ўртасида мазкур Шартномани талқин қилиш ёки қўллашдан келиб чиқадиган ҳар қандай низолар дипломатик каналлар орқали дўстона ҳал этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар мазкур Шартномага ўзаро келишув асосида алоҳида Протокол шаклида ўзгартиш ва қўшимчалар киритишлари мумкин. У мазкур Шартноманинг 31-моддасида белгиланган тартибда кучга киритилиб, унинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Кучга киритиш ва амал қилишнинг тугаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартнома унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларининг бажарилгани тўғрисида Томонларнинг охирги хабарномаси олинган санадан кейин ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Шартнома унинг кучга киришига қадар бошланган суд ишлари бўйича берилган топшириқларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонларнинг ҳар бири исталган пайтда бошқа Томонни дипломатик каналлар орқали ёзма равишда хабардор қилиб, мазкур Шартноманинг амал қилишини тугатиши мумкин. Мазкур Шартноманинг амал қилиши бундай хабарнома берилган санадан кейин бир юз саксонинчи куни тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Шартнома амал қилиш муддатининг тугатилишидан қатъи назар, у амалда бўлган пайтда берилган топшириқларнинг ижроси мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барчасини тасдиқлаган ҳолда, қуйида имзо чекувчилар ўзларининг тегишли Ҳукуматлари томонидан белгиланган тартибда берилган ваколатлари доирасида мазкур Шартномани имзоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сеул шаҳрида 2012 йил 20 сентябрда ҳар бири ўзбек, корейс ва инглиз тилларида бўлган икки нусхада тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома қоидаларини талқин қилишда ихтилофлар юзага келганда инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)

Мазкур Шартноманинг 12 ва 13-моддаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд хужжатларини топшириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОПШИРИҚ

Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида ‎‎
‎ШАРТНОМА‎‎

‎‎[Сўраётган Томон Марказий муассасасининг номи] [Сўралаётган Томон Марказий муассасасининг номи] қуйидаги ҳужжатларни жўнатиш шарафига муяссардир. Сиздан мазкур Шартноманинг 12 ва 13-моддаларига мувофиқ олувчига ҳужжатларни топширишингиз сўралади:

‎‎a) сўралаётган Томон қонунчилигига мувофиқ.*‎‎
‎‎b) агар имкони бўлса, қуйида кўрсатилган усулларга мувофиқ:*‎‎

‎‎ОЛУВЧИ

‎‎‎‎Исми-шарифи (номи) ________________________________________
‎‎‎‎Манзили __________________________________________________

‎‎Зарурат туғилганда, манзилни аниқлаш учун батафсил маълумотлар Сиздан илова қилинган Гувоҳномани тўлдириш ва [Сўраётган Томон Марказий муассасасининг номи] қайтариш сўралади.

‎‎Ҳужжатлар рўйхати ‎

___________________________________________________________
‎‎___________________________________________________________

‎‎‎‎Агар сўралаётган Томон топшириш учун қўшимча маълумотни талаб қилаётган бўлса, ушбу намуна сўраётган Томонга қўшимча маълумот кўрсатилган ҳолда қайтарилиши лозим:

‎‎‎Мазкур топшириқ билан жўнатилган ҳужжат сўраётган Томондан қўшимча маълумот олишни кутаётган сўралаётган органда сақланиши лозим.

‎‎Сана‎ ________________________
‎‎Имзо ёки муҳр‎‎ ________________‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кераксиз бўлса, олиб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг 12 ва 13-моддаларига
1-ИЛОВА (давоми)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ

‎‎‎
‎‎‎Сўраётган суднинг номи ва манзили______________________________
‎‎‎‎Томонларнинг исми-шарифи (номи) ва фуқаролиги‎ _________________
‎‎‎_____________________________________________________________
‎‎‎‎Ҳужжатлар номи_________________ _____________________________

‎‎‎‎Судда кўрилаётган ишнинг моҳияти ва, зарур ҳолларда, даъво қиймати _____________________________________________________________

‎‎‎‎Кучга кириш санаси ва жойи * __________________________________
‎‎‎‎Қарор чиқарган суд *__________________________________________
‎‎‎‎Қарор чиқарилган сана*_______________________________________‎ ‎
‎‎‎‎Топшириш муддати*___________________________________________‎ ‎
‎‎‎‎Муддатни белгилаш сабаблари қуйидагилар*:‎______________________
‎‎ ____________________________________________________________

‎‎‎‎Топшириқда кўрсатилган муддатларда топширишнинг имкони бўлмаганда ҳужжатлар қайтарилиши лозим, имконият туғилиши билан топширилиши лозим.*

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кераксиз бўлса, олиб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг 14-моддасига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида фуқаролик ва хўжалик ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ШАРТНОМА

[Сўралаётган Томон Марказий муассасасининг номи] [Сўраётган Томон Марказий муассасасининг номи] -сонли суд ҳужжатларини топшириш тўғрисидаги сўровига доир қуйидаги далилларни Шартноманинг 14-моддасига мувофиқ тасдиқлайди.‎

1. Топширилган ҳужжатлар*
Сана ____________________________‎
Жойи ___________________________‎
Усул:‎
сўралаётган Томон қонунчилигига кўра белгиланган усулга мувофиқ *
агар имкони бўлса, қуйида кўрсатилган усулларга мувофиқ:*
Қабул қилувчи‎
Исми-шарифи‎
Олувчига алоқадорлик (оилавий, касбий ёки бошқалар)‎
2. Ҳужжатлар қуйидаги сабабларга кўра топширилмади:*
Иловалар‎
Қайтариладиган ҳужжатлар‎
Зарурат туғилганда, қуйидаги ҳужжатлар асосида топширилади:‎
_______________________________________________________
Сана ______________________________________‎
Жой ______________________________________‎
Имзо ёки муҳр _______________________‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кераксиз бўлса, олиб ташлансин.
(Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами, 2013 й., 3-4-сон,)