17.06.2014 йилдаги 159-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

«Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Дўрмон» миллий боғи тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Дўрмон» миллий боғи дирекцияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари ушбу қарор билан тасдиқланган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда ўсимлик дунёси объектларини сақлашга ва улардан оқилона фойдаланишга, илмий-тадқиқот фаолиятини самарали мувофиқлаштиришга ва «Дўрмон» миллий боғи ҳудудида табиий муҳит ҳолати мониторингини олиб боришга йўналтирилган табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари мажмуи амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров, Тошкент шаҳар ҳокими Р.Д. Усмонов ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Х. Абдусаматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 17 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 17 июндаги 159-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Дўрмон» миллий боғи тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Дўрмон» миллий боғи (кейинги ўринларда Миллий боғ деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Дўрмон» миллий боғини ташкил этиш тўғрисида» 2014 йил 5 июндаги 144-сон қарорига мувофиқ табиий-экологик, илмий, маданий ва эстетик қимматга эга бўлган ўсимликларнинг ноёб, қимматли навларини сақлаш, кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Миллий боғ муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд тоифасига киради, алоҳида илмий, экологик, маданий ва эстетик қимматга эга, давлат мулки ҳисобланади ва унинг томонидан қўриқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғ Ўзбекистон Республикасининг миллий бойлигидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Миллий боғ ҳудудида унинг аниқ вазифасига зид бўлган ҳамда ўсимлик объектларини сақлаш, кўпайтириш ва тиклашга хавф солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғ ҳудуди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг истиқболли режаларини, ҳудудларни режалаштириш ва ривожлантириш, аҳоли пунктлари ҳудудларини қуриш, ер тузиш схемалари тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Миллий боғ Тошкент вилояти Қибрай туманидаги Дўрмон аҳоли пунктида 32,4 гектар майдонга эга бўлган ер участкасида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Миллий боғ банд этган ер участкаси хўжалик мақсадида фойдаланишдан олиб қўйилади ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармасига доимий фойдаланиш учун берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғнинг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга йўл қўйилмайди.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғнинг ер участкаларига ер солиғи солинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Миллий боғнинг таъминоти ва ундан фойдаланиш, шунингдек унинг ҳудудида ўсимлик дунёси объектларини сақлаш «Дўрмон» миллий боғи дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекция Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи ёритишга ва Миллий боғ ҳудудидаги фавворага хизмат кўрсатиш Тошкент шаҳри ҳокимлигининг тегишли фойдаланувчи ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Миллий боғнинг вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қуйидагилар Миллий боғнинг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта илмий, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган ўсимликлар коллекциясини (айниқса нодир ва қимматли навларини) сунъий шароитларда яратиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимлик ресурсларидан ва дов-дарахтларнинг қимматли навлари коллекцияларидан самарали ва оқилона фойдаланиш учун табиий ва маданий флоранинг ўсимликлари хилма-хиллиги сақланиши ва бойитилишини таъминлайдиган режимни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий ва маданий флора ўсимликлари генофондини сақлаш ва қўриқлашнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий табиий-иқлим шарт-шароитларини ҳисобга олган ҳолда хўжаликни илмий асосланган ҳолда ташкил этиш ва юритиш йўли билан ўсимлик дунёси объектларидан самарали, шунингдек экологик-маърифий ва илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли географик зоналардан олинган уруғликлар ва кўчатларни айирбошлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликшунослик, селекция ва декоратив боғдорчилик масалалари бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Миллий боғнинг режими ва уни қўриқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Миллий боғнинг ҳудуди функционал зоналарга бўлиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари саноат, ижтимоий, турар жой объектлари ва бошқа объектлар қуриш учун Миллий боғга туташ ҳудудлардан фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилишда ўсимликларни салбий таъсирдан ҳимоя қилувчи муҳофаза зоналари ташкил этилиши зарурлигини ҳисобга олишлари шарт. Зарур қўриқлаш зоналари ўлчамлари ҳар бир аниқ ҳолатда Миллий боғ дирекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Миллий боғ фойдаланиш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида интродуцирлаштирилган ўсимликларни синаш ва уларни кўпайтириш учун базага эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Миллий боғ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган саноат, хўжалик объектлари, уй-жойлар ва бошқа объектлар қуриш (Миллий боғ эҳтиёжлари учун мўлжалланганлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қидирув ишлари ва ҳудуднинг гидрологик режими ўзгаришига олиб келувчи ишларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дов-дарахтлар, кўчатларни кесиш ва/ёки кундаков қилиш (санитария мақсадида кесиш ва парвариш қилиш учун кесиш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўсимликларни йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тупроқ эрозиясига ва тупроқ қоплами бузилишига олиб келувчи хатти-ҳаракатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қушларни ва бошқа ёввойи ҳайвонларни овлаш (илмий ва санитария мақсадларида фойдаланиш учун мўлжалланган овлаш бундан мустасно), уяларни, ҳайвонларнинг бошқа маконларини бузиб ташлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доривор ўсимликлар, гуллар, мевалар, ҳўл мевалар, қўзиқоринлар, уруғликлар, баргларни тўплаш ва тайёрлаш (илмий мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланганлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаларининг йўллардан ташқари ва бунинг учун махсус назарда тутилган жойлардан ташқари ҳаракатланиши ва тўхтаб туриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус назарда тутилган жойлардан ташқарида транспорт воситаларини ювиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бегона шахсларнинг тегишли рухсатномасиз ҳаракатланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғнинг ўсимликларига зарарли таъсир кўрсата оладиган фаолиятнинг бошқа турлари тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Миллий боғ ҳудудига рухсат берилмаган киришнинг олдини олиш мақсадида унинг чегаралари бутун периметри бўйлаб тўсилади ҳамда огоҳлантирувчи ва маълумот берувчи белгилар ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Миллий боғга кириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тегишли органлар билан биргаликда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган Миллий боғ ҳудудига кириш режими тўғрисидаги низомга мувофиқ ваколатли давлат органларининг рухсати билан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Миллий боғ ҳудудини қўриқлаш ва унинг режими Миллий гвардия бўлинмалари ва бошқа ваколатли органлар томонидан таъминланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 568-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Миллий боғ режими бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Миллий боғ дирекцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Миллий боғ дирекцияси Директордан, агротехника хизмати ва ишлаб чиқариш-ёрдамчи ходимлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидагилар Миллий боғ дирекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғни таъмирлаш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаш, шунингдек боғни қўриқлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рекреацион, маданий-маърифий, эстетик ва илмий мақсадларда фойдаланиш учун Миллий боғнинг табиий комплексини сақлаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дов-дарахтларни сақлаш (парвариш қилиш), зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш, Миллий боғ ҳудудини қимматли ўсимликлар навлари билан янада кўкаламзорлаштириш чора-тадбирларини бажариш бўйича комплекс агротехника тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалашни, сунъий суғориш тизимлари, насос станциялари, қудуқларнинг ҳамда Миллий боғдаги бошқа муҳандислик тармоқлари санитария ва техникавий ҳолатининг зарур даражада бўлишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дирекция ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиғига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Дирекцияга белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган директор бошчилик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармасининг Ҳукумат объектларига хизмат кўрсатиш бўйича Ихтисослаштирилган бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Миллий боғни сақлаш ва ундан фойдаланиш, шунингдек Миллий боғ ҳудудида ўсимлик дунёси объектларини сақлаш учун тўлиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Миллий боғ директори зиммасига қуйидагилар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғ ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғ ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш тўғрисида таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек унинг ҳудудида ўсимлик дунёси объектларини сақлаш бўйича ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажариш ташкил этилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк, асбоб-ускуналар ва бошқа моддий бойликлар сақланишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий боғда комплекс агротехника ишларини, ўсимликлар ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини ва механизмлардан зарур даражада фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда Миллий боғнинг манфаатларини ифодалаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Миллий боғни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Миллий боғни ва Дирекцияни молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили ободонлаштиришга ажратиладиган маблағлар доирасида Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджети маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия эҳсонлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низомнинг талаблари бажарилиши учун масъулият Дирекцияга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ва Тошкент шаҳар ҳокими зиммасига юкланади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 25-сон, 309-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.07.2019 й., 09/19/568/3403-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)