Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуриш учун қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 11 январдаги ПҚ-1683-сонли «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини ривожлантириш» лойиҳасини кўп траншли молиялаштириш дастурини амалга оширишда биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасидаги 2013 йил 11 октабрдаги Кредит битими шартларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва АКБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар устав фондидаги улушларини танлов асосида сотиш бўйича таклифлари маъқуллансин.
2. Инвесторлар АКБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар устав фондидаги улушларини сотиб олгандан сўнг, уларнинг ишлаб чиқариш қувватларини сақлаб қолиш ва қишлоқ ҳудудларида намунавий лойиҳалар бўйича уй-жой қурилишида иштирок этувчи пудрат ташкилотларини сифатли пишган ғишт билан узлуксиз таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
3. АКБ «Қишлоқ қурилиш банк» бир ой ичида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни сотиш бўйича танлов шартларини тасдиқласин ва уларнинг сотувдан кейинги фаолиятини мониторинг қилиш тизимини жорий этсин.
4. Сотилган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2013 йил 15 ноябрдаги ПҚ-2068-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида назарда тутилган имтиёзлар сақлаб қолиниши маълумот учун қабул қилинсин.
5. шбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Бош вазир ўринбосари Б.И. Зокиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 июнь,
160-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 19 июндаги 160-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
ХИЗМАТЛАР РЎЙХАТИ
АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг танлов асосида сотиладиган қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг устав капиталидаги улушлари
Т/р | Корхоналар номи | Устав капитали миқдори | Жами инвестиция миқдори (шу жумладан устав капитали) |
1. | «Қорақалпоқ қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
2. | «Андижон Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
3. | «Букҳоро Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
4. | «Жиззах Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
5. | «Қашқадар қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
6. | «Навоий қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
7. | «Наманган Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
8. | «Самарқанд Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
9. | «Сурхондар қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
10. | «Тошкент вилояти қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
11. | «Фаргона қишлоқ қурилиш сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
12. | «Хоразм Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 200,0 | 2000,0 |
13. | «Тошкент Қишлоқ Қурилиш Сервис» МЧЖ | 1048.0 | 7000,0 |
* АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг устав капиталига улушларини танлов савдоларига қўйишда бошланғич баҳоси баҳолаш ташкилоти томонидан белгиланади.
** АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг устав фондидаги улушлари танлов савдоларида сотилмаган тақдирда, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк» ушбу акцияларни тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан номинал қийматида сотиш ҳуқуқига эга; бўлиб-бўлиб тўлаш билан (5 йилгача), қайтариб олиш суммаси қолдиғига фоизлар ҳисобланмасдан.
*** Акцияларни сотиб олиш инвесторларнинг ўз маблағлари ва/ёки тижорат банкларининг кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.