14.02.2014 йилдаги 74-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекобод шаҳри ҳудудида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан шаҳар ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда шаҳар ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар, шаҳар ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндилар бўйича чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сонли «Аҳоли турар-жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш тўғрисида»ги санитария қоидалари ва меъёрлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида шартномалар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария эпидемиология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сонли «Аҳоли турар-жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш тўғрисида»ги санитария қоидалари ва меъёрлари асосида тайёрланган шаҳар Молия бўлимининг таклифига мувофиқ қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган ҳар бир киши бошига ҳар ойда 1500 сўмдан тўлов ҳақи ундирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳар ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кетилганлиги учун 1 м. куб ҳажмида 17000 сўмдан тўлов ҳақи ундирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги юк ташувчи транспорт воситаси бўлган корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан чиқиндилар ташлаш полигонига олиб борилган қаттиқ ва маиший чиқиндилар учун хўжалик ҳисобидаги «Маishiy-Chiqindilardan-Tozalash» Давлат унитар корхонаси билан тузилган шартнома асосида 1 м. куб ҳажмидаги ташланган чиқиндига 6500 сўмдан тўлов ҳақи ундирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бекобод шаҳар ҳокимининг 2013 йил 4 мартдаги 77-сонли «Бекобод шаҳри ҳудудида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб кетиш, тўплаш, утилизация қилиш хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким М. БУХАРБОЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекобод ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 14 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-сон