Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021 24.09.2013 йилдаги 487-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 9 сентябрдаги 74-сонли таклифларини инобатга олиб, шунингдек 2014 йил учун ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли қатламларини иш билан таъминлашнинг имкониятларини ошириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2014 йилда туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларга банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун туман ҳокимлиги махсус комиссиясининг 1 ва 2 иловаларидаги* хулосаси ҳамда туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 5 сентябрдаги 74-сонли таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган квоталанган иш ўринлари ишловчиларнинг ўртача сони 20 нафардан кўпини ташкил қиладиган корхоналарда 3 фоиз, ишловчиларнинг ўртача сони 100 ва ундан ортиқ бўлган корхона ва ташкилотларда 7 фоиз квота иш ўринлари (3 фоиз ногиронлар учун) яратилсин ва банд қилиб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун корхона, ташкилот ва муассасаларда иш ўринларини яратиш қуйидагича шакллантирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёлғиз ота, ёлғиз она ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 32.5 фоиз ( 139 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшларга, шунингдек олий ўқув юртларининг давлат грантлари асосида таълим олган битирувчилар учун 201 киши;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 14-қ-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганларга 12 киши;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 14-қ-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлар учун 2.1 фоиз ( 9 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 3 фоиз (13 киши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суд қарорига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларига тортилган шахслар учун 19 киши;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 14-қ-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одам савдосидан жабрланганлар учун 5 киши.
(1-банд Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани ҳокимининг 2014 йил 14 январдаги 14-қ-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу тоифадаги шахслар учун яратиладиган иш ўринлари уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, меҳнат шароитлари яратиб берилиши ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлиши, касб тайёргарлигига, соғлигига тўғри келиши муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун махсус малака талаб қилмайдиган иш ўринлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар, лавозимлар асосан ўқитувчи, кутубхоначилар, ҳамширалар, лаборантлар, алоқа ходимлари, оддий ишчилар, боғбонлар ҳамда хизматчилар, шунингдек бошқа касб ва лавозим эгалари учун мўлжалланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташкилот раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилиши таъминлансинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор ижроси бажарилмаган тақдирда ташкилотнинг мансабдор шахсларига нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қуйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман ҳокимлиги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Гадоев)га 7 кун муддат ичида туман ҳокимининг мазкур қарори нусхасини 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказсин ва ушбу қарорнинг устидан назоратни таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.Туман ҳокимининг 2012 йил 29 сентябрдаги 535-қ-сонли «2013 йил туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги қарори 2013 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарор ижросининг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ғ. Қулиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким П. АХМЕДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тайлоқ т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
487-қ-сон