Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокимининг
Қарори
2014 йил учун мол-мулк ва ер солиғи тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ва уларга имтиёзларни тўғри қўллаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ҳамда «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ижроси юзасидан туман ҳудудидаги жисмоний шахслар тасарруфида бўлган мол-мулк, ер солиғи объектлар ва субъектлари шунингдек, якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқларни ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллаш ҳамда белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга тушумлар тушишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. 2014 йилда мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, солиқ ҳисоблаш, тегишли имтиёзларни тўғри қўллашни тўлиқ ва сифатли ўтказиш уларга тегишли бўлган маълумотларни мутасадди идоралар томонидан туман Давлат солиқ инспекцияларига тўлиқ тақдим этилишини таъминлаш мақсадида 2014 йил 20 февралдан 2014 йил 1 мартга қадар «Солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш» даври этиб белгилансин.
2. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Н. Намозов)га:
солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш даврида туман ҳудудидаги мол- мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ рўйхатга олиш, уларга солиқ ҳисоблаш ва солиқ қонунчилигида белгиланган имтиёзларни кўллаш;
барча маҳаллаларда солиқларнинг аҳамияти, айрим тоифадаги жисмоний шахсларга солиқлардан бериладиган имтиёзлар тўғрисида, 2014 йил учун-тўланиши керак бўлган солиқларни ўз вақтида тўлаш ҳақида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш;
аҳоли ўртасида Ўзбекистон 'Республикаси солиқ қонунчилиги бўйича амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти юзасидан қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва фаоллари иштирокида мунтазам равишда семинар йиғилишлар ўтказиш юклатилсин.
3. Туман ҳудудида фаолият юритаётган қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, жамоат ташкилотлари, коммунал хўжалик бўлимлари, уй-жой мулкдорлар ширкатлари, корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари жисмоний шахсларни рўйхатга олиш, ҳисобланган солиқларни белгиланган муддатларда маҳаллий бюджетга ундирилиши юзасидан туман Давлат солиқ инспекцияси участка солиқ инспекторларига доимий равишда яқиндан амалий ёрдам бериш вазифаси юклатилсин.
4. «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» даврини кенг қамровли ва сифатли ўтказилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси ва «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунларига асосан, давлат солиқ инспекцияси томонидан мол-мулк, ер солиғи объектлари ва субъектлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни тўлиқ ҳисобга олиш, солиқ ҳисоблаш ҳамда тегишли имтиёзларни тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида:
туман «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри» бўлими (Р. Мансуров) ва Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати (Ф. Гулмуродов) жорий йил 1-мартга қадар 1-иловага* мувофиқ, туман ҳудудида жисмоний шахсларнинг эгалигида бўлган ер майдони миқдори, бино иншоотлар билан банд бўлган ер майдонлари, гаражлар, дала ҳовлилари, чорбоғлар ва уларнинг қийматлари тўғрисидаги маълумотларни;
туман бош архитектори (Ш. Мўминов) жорий йил 1 мартига қадар 2-иловага* мувофиқ, 2013 йилда фуқароларга туман ҳудудида (тадбиркорлик, якка тартибда уй жой қурилиши учун, деҳқон хўжалиги ва бошқалар) 2014 йил 1 январь ҳолатига ажратилган ер майдонлари ва уларнинг эгалари тўғрисидаги маълумотларни;
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими (Қ. Қаршиев) жорий йил 1 мартига қадар 3-иловага* мувофиқ, туманда истиқомат қилувчи, I-II-гуруҳ ногиронлари, пенсионерлар, ёлғиз пенсионерлар ва бошқа нафақа олувчи сифатида рўйхатга олинган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни;
туман мудофаа ишлари бўлими (Ф. Бегимов) жорий йил 1 мартга қадар 4-иловага* мувофиқ, 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, Афғонистонда ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар ва бошқа мавжуд маълумотларни;
туман Давлат Санитария эпидемиология назорат маркази (Д. Нормуродова) ҳамда Ветеринария хизмати (И.Болиев) жорий йил 1 мартига қадар 7-иловага* мувофиқ, белгиланган тартибда санитария рухсатномасини олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни;
Туман газ идоралари (И. Бўриев, Р. Норбоев) 8-иловага* мувофиқ, жорий йил 1 мартга қадар ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан газ истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
Пастдарғом ва Гўзалкент электр корхоналари (Э. Зиятов, Ж. Ниязов) жорий йил 1 мартга қадар 9-иловага* мувофиқ, ҳудудда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар билан электр истеъмоли учун тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотларни;
туман Ички ишлар бўлими (С. Бахромов) ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (А. Нормаматов) жорий йил 1 мартга қадар Давлат солиқ инспекциясига 10-иловага* мувофиқ, ҳудуддаги шахсий юк автотранспорт воситалари эгалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни туман Давлат солиқ инспекциясига қишлоқ (маҳалла) фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йил 1 январь ойи ҳолатига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
5. Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФХДЁ) бўлимлари (М. Маллаева ва Ф. Ботирова) 5-иловага* мувофиқ, туман ҳудудида 2012-2013 йилларда вафот этган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни:
туман Давлат нотариал идораси нотариуслари 6-иловага* мувофиқ 2013 — йил давомида жисмоний шахслар томонидан кўчмас мулк ижара шартномаси тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотларни туман Давлат солиқ инспекциясига ўз вақтида тақдим этиб бориши тавсия қилинсин.
6. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлими (Н. Алиев), Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари «Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни ҳисобга олиш» ойлиги тадбирини ўтказишда фаол қатнашиши ва жойларда участка солиқ инспекторлари билан жисмоний шахсларни солиқ органларида рўйхатга олиш тадбирларини ҳамкорликда амалга оширилиши тавсия этилсин.
7. Қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини раислари, участка давлат солиқ инспектори ва Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими ходимлари билан биргаликда ҳисобга олинган солиқ тўловчи жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотни 11-иловага* мувофиқ далолатнома асосида расмийлаштириш топширилсин.
1—11-иловалар берилмайди.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари в.б. У. Амиров зиммасига юклатилсин.
9. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким В. РАХИМОВ
Жума ш.,
2014 йил 18 февраль,
229-қ-сон