Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) асосан вилоят «Давтехназорат» инспекциясининг 2014 йил 13 январдаги 1-а сонли буйруғини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи А. Мирзаевга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарининг техник паспортларини, назорат техник талонларини, давлат рақам белгиларини ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушиши лозим бўлган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким В. РАХИМОВ
Жума ш.,
2014 йил 18 февраль,
231-қ-сон