Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини ҳамда асбоб-ускуна ва жиҳозларни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳокимининг 2015 йил 11 мартдаги 212-қ-сонли «Туман ҳудудидаги юридик, жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини, ҳамда асбоб-ускуна ва жиҳозларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) талабларини бажариш ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ҳолатини назорат қилиш бўйича Давлат бош инспекцияси»нинг 2014 йил 14 январдаги 1-а-сонли буйруғини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамалар ҳамда асбоб-ускуна ва жиҳозлари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи И. Салимовга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарининг техник паспортларини, назорат техник талонларини, давлат рақам белгилари ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчилик бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 20 февралдаги 83-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилингандан кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким О.АЛИХОДЖАЕВ
Қўшработ т.,
2014 йил 14 февраль,
45-қ-сон