28.02.2014 йилдаги 103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекобод туман ҳудудида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун тарифлар миқдорини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг Олий мажлисининг Ахбротномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикасининг Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги 315-сонли «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) асосан туман ҳудудидаги қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини такомиллаштириш ҳамда туман ҳудудида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматлари учун доимий рўйхатдан ўтган фуқаролар, туман ҳудудидаги барча корхона, ташкилотлар ва муассасалар ҳамда уларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндилар бўйича чиқинди чиқариш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат сантария эпидемология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сонли «Аҳоли турар жой ҳудудларни қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш» тўғрисидаги санитария қоидалари ва меъёрлари ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида шартномалар тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат санитария эпидемология назорат маркази томонидан 2011 йил 27 августда тасдиқланган 0297-11-сонли «Аҳоли турар жой ҳудудларини қаттиқ ва маиший чиқиндилардан тозалаш» тўғрисидаги санитария қоидалари ва меъёрлари асосида тайёрланган туман Молия бўлимининг таклифига муовфиқ қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ва маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиш ва утилизация қилиш хизматларини доимий рўйхатдан ўтган ҳар бир киши бошига ҳар ойда 1100 сўмдан тўлов ҳақи ундирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда тўпланган қаттиқ ва маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб кетилганлиги учун 1 м. куб ҳажмида 17000 сўмдан тўлов ҳақи ундирилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътибороан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Абдушукуров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ХАМРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекобод т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103-сон