Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда трактор, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Бошдавтехназорат» инспекцияси низомига асосан туман ҳудудида жойлашган мулкчилик шаклидан қатъий назар фермер хўжалиги, муқобил машина трактор парклари, корхона ва ташкилотлар ҳисобида бўлган тракторлар ва тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари, асбоб-ускуна ва қишлоқ хўжалик машиналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган барча тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари ҳамда қишлоқ хўжалик машиналари мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси (Р. Сафаров)га:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган трактор, тиркама, ўзиюрар шассилар, мелиоратив, йўл-қурилиш машиналарини ҳамда қишлоқ хўжалик машиналарининг техник паспортлари, назорат техник талонлари, давлат рақам белгилари ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчилик бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
юридик ва жисмоний шахслардан ўтказилган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларни ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Р. Эшонқулов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Н. БЕРДИБОЕВ
Лойиш ш.,
2014 йил 14 февраль,
106-қ-сон