Самарқанд вилояти Булунғур тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Бошдавтехназорат» инспекциясининг низомига асосан ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ҳолатини назорат қилиш бўйича Давлат бош инспекцияси»нинг 2014 йил 13 январдаги 1-а-сонли буйруғини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналари ва трактор тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи О. Мамараҳимовга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган тракторлар, тиркамалар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналарининг техник паспортларини, назорат техник талонларини, давлат рақам белгилари ҳақиқатда мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчилик бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
трактор ва тиркамаларнинг тунги ёритиш, габарит, бурилиш чироқлари, огоҳлантириш белгилари бўйича таъминланганлиги ва уларнинг техник ҳолатини тўлиғича назоратдан ўтказиш;
туман ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги, агрофирмалар, муқобил МТП, корхона ва ташкилотлар балансида мавжуд трактор ва тиркама, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналарини рўйхатга олиш 01-рақамли асосий воситалар китоби, туман Давтехназорат инспекциясининг ҳисобга олинган инвентарь китоби билан таққослаш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумларни тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи М. Ачилов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. АБЖАЛОВ
Булунғур ш.,
2014 йил 11 февраль,
109-қ-сон