Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош юқори сифатли тайёр маҳсулотларни маҳаллий ишлаб чиқарилишини барқарор ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни янада шакллантириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2014 йилнинг 1 июлидан бошлаб иловага* мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 10 июнь,
ПҚ-2188
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 284-модда)