Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокимининг
Қарори
Туманнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 287-Қ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори ҳақида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 287-Қ сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
1—3-иловалар берилмайди.
3. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (Ш. Қудратов) туман ҳокимлиги ғазначилик бўлими (Х. Шодиев)ларга бюджетдан ажратиладиган маблағлардан самарали фойдаланиш устидан қаттиқ назорат ўрнатилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А. Усмонов зиммасига юклансин.
Ҳоким К. ҚУРБАНОВ
Зиёвуддин ш.,
2014 йил 24 февраль,
111-қ-сон