12.06.2014 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикаси кафолати остида жалб этилган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларини қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича сув таъминоти (канализация) корхоналари мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директорига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига ичимлик сув таъминоти ва канализация бўйича амалга оширилган ва амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида қарз ва кредит маблағларини қайтариш ишларининг самарасиз ташкил этилганлиги кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарз ва кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи агентликлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув таъминоти (канализация) корхоналари ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳалари амалга оширилиши, халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарз маблағларининг ўз вақтида қайтарилиши ва уларга хизмат кўрсатилиши юзасидан назоратни амалга оширсинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирига, «Ўзсувтаъминот» АЖ бошқарув раисига, тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига:
(4-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация хизматларига тарифлар лойиҳаларини декларация қилиш учун, шунингдек халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган ичимлик сув ва канализация тизимини такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишида назарда тутилган параметрларга эришишни ҳисобга олган ҳолда уларга асословчи ва ҳисоб-китоб материалларининг нархни тартибга солиш органига ўз вақтида тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини қайтариш учун зарур молиявий ресурсларнинг белгиланган муддатларда ўз вақтида жамланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти (канализация) корхоналарини, шу жумладан абонентларни ҳисобга олишни оқилона ташкил этиш, сотилган сув ҳажмлари ва берилган сув учун белгиланган тартибда маблағларни тўплаш ҳисобига молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ҳар йили ишлаб чиқиш ва бажариш йўли билан улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил охиригача истеъмолчиларни ва сотилган сув ҳажмларини автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олишни таъминлайдиган биллинг тизимини жорий этиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ўртасида сув таъминоти ва канализация лойиҳаларини молиялаштириш Битимлари шартлари ва муддатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб қилинган қарз ва кредит маблағлари сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ўз вақтида қайтарилиши ва тўланиши бўйича пухта таҳлилнинг тизимли асосда ўтказилишини таъминлаш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган ишларнинг натижалари бўйича йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ахборотни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 12 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2014 йил 12 июндаги 154-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари томонидан берилаётган қарз ва кредит маблағларини жамлаш, қайтариш ва уларга хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш лойиҳаларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этилган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини (кейинги ўринларда қарз маблағлари деб аталади) ўз вақтида қайтариш ва уларга хизмат кўрсатишни (кейинги ўринларда қайтариш деб аталади) таъминлаш мақсадида сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан маблағларни жамлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг амал қилиши Ҳукумат томонидан ёки Ўзбекистон Республикасининг кафолати остида жалб этилган халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш бўйича амалдаги ва янгидан жалб этилаётган лойиҳаларга (кейинги ўринларда лойиҳалар деб аталади) татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг амал қилиши Германия молия институтларининг тижорат ва нотижорат кредитлари бўйича қарз маблағларига хизмат кўрсатишга ва уларни қайтаришга татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек лойиҳалар бўйича тугалланган объектларни фойдаланувчи ташкилотлар билан биргаликда қабул қилиш учун масъул ижро этувчи органлар (Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзсувтаъминот» АЖ, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар) белгиланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Қарз маблағларини жамлаш ва қайтариш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарз маблағларини қайтариш бўйича мажбуриятларни бажаришга зарур пул маблағларини жамлаш мақсадида ижро этувчи агентликлар, шунингдек ичимлик сув таъминоти (канализация) корхоналари ёки уларнинг юқори ташкилотлари хизмат кўрсатувчи банкларда ҳисобварағини очадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хўжалик юритувчи субъектларга қўйилган талабларни қондириш учун пул маблағлари етарли бўлмаганда уларнинг банк ҳисоб рақамларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги қонунчилик ижро этувчи агентликлар, сув таъминоти (канализация) корхоналари ёки уларнинг юқори ташкилотларининг жамғариладиган ҳисоб рақамига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағлари сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги жамғариладиган ҳисоб рақамидан зарур маблағларни кредитни қайтариш ҳисобига акцептсиз тартибда ундириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сув таъминоти (канализация) корхоналари ҳар куни олдинги иш куни учун сув таъминоти (канализация) бўйича кўрсатилган хизматлар учун уларнинг асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларига тушган умумий суммадан фоизларда маблағларни (ўзининг ёки юқори ташкилоти) ҳисобварағига ўтказадилар. Ҳисобварағидаги мақсадли маблағлар қарз маблағлари тўлиқ қайтарилиши пайтигача жамланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларнинг фоизли улуши Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари билан келишилган ҳолда, ҳар йили декабрь ойида кейинги йил учун сув таъминоти (канализация) корхоналарининг қарз маблағларини қайтариш жадвали асосида аниқланади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб рақамига ўтказилиши керак бўлган маблағларнинг тасдиқланган фоизли улуши тўғрисидаги маълумот сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ҳисоб рақами очилган хизмат кўрсатувчи банкка юборилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўтказилиши керак бўлган фоизли улушни қайта ҳисоблаб чиқиш сув таъминоти (канализация) хизматлари учун тарифлар ўзгарганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан тўлов талаблари (инвойс) тушишига кўра Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли ижро этувчи агентликларга ва сув таъминоти (канализация) корхоналарига, тўланиши керак бўлган сумманинг ҳисоб-китоби билан биргаликда, ёзма билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирор-бир сабабларга кўра ижро этувчи агентликлар ва сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан бундай билдиришноманинг олинмай қолиши уларни қарз маблағларини қайтариш бўйича тўлов мажбуриятларидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сув таъминоти (канализация) корхоналари халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларини қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига боғлиқ равишда миллий валютадаги маблағларни жамғариладиган ҳисоб рақамидан ижро этувчи агентликларга ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ўтказиш йўли билан қайтариладиган суммага тенг миқдорларда ва қарз маблағларини қайтариш жадвалида белгиланган муддатларда қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ижро этувчи агентликлар ёки сув таъминоти (канализация) корхоналари миллий валютадаги маблағларни қарз маблағларини қайтариш жадвали ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан юбориладиган билдиришнома асосида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз маблағларини қайтариш бўйича сарф-харажатларни қисман қоплаш учун ажратиладиган бюджет маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш чора-тадбирларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги миллий валютада жамланган маблағлар ҳисобига банклараро савдо сессияларида хорижий валютадаги маблағларни белгиланган тартибда сотиб олади, кейинчалик ушбу маблағларни тегишли қарз битими бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи мажбуриятларини қайтаришга йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қарз маблағлари тўлиқ қайтарилгандан кейин жамғариладиган ҳисоб рақамида қолган мақсадли маблағлар сув таъминоти (канализация) корхоналарининг асосий талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ва улардан умумий белгиланган тартибда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан маблағларни жамлаш ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг қарз маблағларини қайтариш схемаси ушбу Низомга иловада келтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жавобгарлик ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ижро этувчи агентликлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва сув таъминоти (канализация) корхоналари:
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни самарали амалга ошириш ва уларнинг маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб этилган қарз маблағларини ўз вақтида қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағларини қайтариш учун зарур молиявий ресурсларни белгиланган муддатларда ўз вақтида жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тарифларнинг лойиҳаларини декларация қилишга, шунингдек уларга асословчи ва ҳисоб-китоб материаллари халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг қарз ва кредит маблағлари жалб этилган ҳолда амалга ошириладиган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимини такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг тасдиқланган техник-иқтисодий асосланишида назарда тутилган параметрларга эришиш ҳисобга олинган ҳолда нархларни бошқариш органига ўз вақтида тақдим этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти (канализация) корхоналарини шу жумладан абонентларни, сотилган сув ҳажмларини ҳисобга олишни ва берилган сув учун маблағларни тўплашни белгиланган тартибда оқилона ташкил этиш ҳисобига уларни молиявий соғломлаштириш бўйича ҳар йили комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва бажариш йўли билан уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга доир тегишли чора-тадбирлар амалга оширилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар ва сотилган сув ҳажмларининг автоматлаштирилган тарзда ҳисобга олинишини таъминлайдиган биллинг тизими жорий этилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ўртасидаги сув таъминоти ва канализация лойиҳаларини молиялаштириш бўйича Битим шартлари ва муддатларига риоя қилиниши юзасидан назоратни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар ҳамда хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб этилган қарз ва кредит маблағлари сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан ўз вақтида қайтарилиши ва тўланишини тизимли асосда пухта таҳлил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти тақдим этилган материалларни пухта таҳлил қилиш асосида йилнинг ҳар чорагида Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига, кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот киритади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув таъминоти (канализация) корхоналари томонидан маблағларни жамлаш ва халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг қарз маблағларини қайтариш схемаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўрсатилган сув таъминоти (канализация) хизматлари учун истеъмолчилардан олинган маблағлар сув таъминоти (канализация) корхонасининг (кейинги ўринларда корхона деб аталади) асосий депозит ҳисоб рақамига тушади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корхонанинг хизмат кўрсатувчи банки ҳар куни маблағларни корхонанинг ҳисоб рақамига асосий депозит ҳисоб рақамига тушган умумий суммага нисбатан фоизларда ўтказади .
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асосий депозит ҳисоб рақамидаги қолган маблағлар корхона томонидан фойдаланиш эҳтиёжларига мустақил равишда сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари) тўловлар графигига мувофиқ кредитни тўлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тўлов талабномаси (инвойс) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ижро этувчи агентликка ёки корхоналарга халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг жалб этилган кредитини тўлаш ҳисобига тўланадиган сумма ҳисоб-китоби билан бирга ёзма хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корхона хабарномага мувофиқ, Қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига боғлиқ ҳолда, Ижро этувчи агентликка ёки Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига (жамғариш) ҳисоб рақамидан миллий валютадаги маблағларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижро этувчи агентлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисоб рақамидан миллий валютадаги маблағларни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари) кредитини қайтариш бўйича харажатларни қисман қоплашга ажратиладиган бюджет маблағларини (Давлат бюджети улушини) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳисоб рақамида жамланган маблағларни конвертация қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тегишли хорижий валютага конвертация қилинган маблағларни тегишли Қарз битими бўйича Ўзбекистон Республикасининг ташқи мажбуриятларини тўлашга йўналтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг жалб этилган қарз ва кредит маблағларини қайтариш ва тўлаш бўйича ахборотни пухта таҳлил қилади ва ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятига халқаро молиявий ва иқтисодий институтлар (хорижий ҳукумат молия ташкилотлари)нинг қарз маблағларини қайтариш ва тўлаш бўйича ахборот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти тақдим этилган ахборот асосида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ахборот беради.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 декабрдаги 717-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 24-сон, 293-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1019/0463-сон; 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 23.12.2022 й., 09/22/717/1112-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)