Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғи, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган «Бошдавтехназорат» инспекциясининг низомига асосан ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Машина ва асбоб-ускуналарини техникавий ҳолатини назорат қилиш Давлат бош инспекцияси»нинг 2014 йил 13 январдаги 1-А-сонли қабул қилган буйруғини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосланиб, қарор қиламан:
1. Туман ҳудудида жойлашган барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалар мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
1-2-иловалар берилмайди.
3. Туман «Давтехназорат» инспекцияси бўлими бошлиғи А. Бозоровга:
мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган трактор, тиркама, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл қурилиш машиналарининг техник паспортлари, назорат техник талонлари, давлат рақам белгилари мавжудлигини кўриб чиқиш ва аниқланган камчиликлар бўйича уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, амалда мавжудлигини, тегишлилигини ва бошқа рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштириш;
ўтказиладиган мажбурий техник кўрик учун тушадиган тушумлар тумандаги юридик ва жисмоний шахслардан ундириш чораларини кўриш юклатилсин.
4. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б. Жўраев зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким К. ҚУРБОНОВ
Пахтачи т.,
2014 йил 28 февраль,
129-қ-сон