Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокимининг
Қарори
Бекобод туманининг 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги 770–II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 й., 11-сон, 303-модда), Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 5 декабрдаги СҚ–399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги , Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52-сон, 690-модда) ва Тошкент вилояти хокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 297-сонли «Тошкент вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги ҳамда Халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги XXIV/II-сонли «Бекобод туманининг 2014 йилги маҳаллий бюджети тўғрисида»ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 297-сон «Тошкент вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ушбу қарорга асосан:
2. 2014 йил учун туман ҳудудида:
туманнинг 2014 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари мазкур қарорнинг 1-иловасига* мувофиқ;
юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 2-иловаcига* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахслардан тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 3-иловаcига* мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 4-иловасига* мувофиқ;
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мазкур қарорнинг 5-иловасига* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегараланган ставкалари мазкур қарорнинг 6-иловасига* мувофиқ;
туман ҳудудидаги шаҳарча ва маҳаллаларда ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари мазкур қарорнинг 7-иловасига* мувофиқ;
туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилга белгиланган даромадлар ва харажатлар миқдори мазкур қарорнинг 8-иловасига* мувофиқ;
туман бўйича 2014 йилда вилоят бюджетидан маҳаллий бюджетларга бериладиган мақсадли субвенцияларнинг миқдорлари мазкур қарорнинг 9-иловасига* мувофиқ;
туман бўйича 2014 йилда умумдавлат солиқларидан кутилаётган тушумларнинг маҳаллий бюджетларга ажратмаларининг меъёри мазкур қарорнинг 10-иловасига* мувофиқ;
туман бўйича 2014 йилга маҳаллий бюджетнинг айланма касса маблағларининг энг кам миқдорлари мазкур қарорнинг 11-иловасига* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—11-иловалар берилмайди.
3. Бекобод тумани маҳаллий бюджетини 2014 йил учун аниқлаштирилган асосий параметрлари қуйидаги миқдорларда тасдиқлансин:
даромадлар 48 087 331.0 млн сўм;
харажатлар 60 510 631.0 млн сўм.
4. Туман ҳокимлиги молия бўлимига 2014 молия йили давомида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномалари, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган вилоят молия бошқармасининг тақдимномаларига мувофиқ бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш;
тегишли бюджетларга мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларини (иш ҳақи ва унга ажратмалар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
5. Туман Давлат солиқ инспекциясига 2014 йил давомида:
2014 йил учун белгиланган бюджет даромадларини солиқ турлари бўйича тўлиқ ва сифатли бажарилишини таъминлаш юклатилсин.
6. Туман ҳокимининг 2012 йил 30 декабрдаги 555-сонли «Бекобод туманининг 2013 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарори бекор қилинсин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф. Мўминов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким в. б. Х. АБДУШУКУРОВ
Бекобод т.,
2014 йил 29 январь,
35-сон