тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокимининг
Қарори
Бекобод шаҳрининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 770-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги СҚ-399-II-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 52 сон, 690-модда) ПҚ-2099-сонли, Тошкент вилояти Ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги «Тошкент вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 297-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Тошкент вилояти ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги «Тошкент вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида»ги 297-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ушбу қарорга асосан:
1. 2014 йил учун шаҳар ҳудудида:
шаҳарнинг 2014 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари мазкур қарорнинг 1-иловасига* мувофиқ,
юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)дан олинадиган қатъи белгиланган солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 2-иловасига* мувофиқ;
юридик ва жисмоний шахслардан тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 3-иловасига* мувофиқ;
сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари мазкур қарорнинг 4-иловасига* мувофиқ;
жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси мазкур қарорнинг 5-иловасига* мувофиқ;
маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг чегараланган ставкалари мазкур қарорнинг 6-иловасига* мувофиқ;
шаҳар ҳудудидаги шаҳарлар ва қўрғонларда ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари мазкур қарорнинг 7-иловасига* мувофиқ;
шаҳар маҳаллий бюджетининг 2014 йилга белгиланган даромадлар ва харажатлар миқдори мазкур қарорнинг 8-иловасига* мувофиқ;
шаҳар бўйича 2014 йилга маҳаллий бюджетнинг айланма касса маблағларининг энг кам миқдорлари мазкур қарорнинг 9-иловасига* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—9-иловалар берилмайди.
3. Бекобод шаҳар маҳаллий бюджетини 2013 йил учун аниқлаштирилган асосий параметрлари қуйидаги миқдорларда тасдиқлансин:
даромадлар 26968,1 млн сўм;
харажатлар 31328,3 млн сўм.
4. Шаҳар ҳокимлиги молия бўлимига 2014 молия йили давомида:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномалари, вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишлари ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган вилоят молия бошқармасининг тақдимномаларига мувофиқ бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмига ўзгартиришлар киритиш;
шаҳар маҳаллий бюджетига мақсадли субвенциялар ва бюджет ссудалари (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутига) ажратишда уларнинг миқдорларини ундириладиган барча солиқлар ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек бюджетнинг биринчи навбатдаги харажатларни (иш ҳақи ва унга ажратмалар, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг) маблағ билан сўзсиз таъминланиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш ҳуқуқи берилсин.
5. Ушбу қарорнинг қабул қилиниши муносабати билан Бекобод шаҳар ҳокимининг 2012 йил 29 декабрь кунидаги «Бекобод шаҳрининг 2013 йил маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида»ги 380-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари Т. Султонов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. БУХАРБОЕВ
Бекобод ш.,
2014 йил 2 январь,
01-сон