Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021 28.05.2014 йилдаги 457-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри деҳқон бозорларида тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотларининг савдосини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 йил, 17-сон, 131-модда.), 2010 йил 8 январдаги «Республика солиқ органлари тизимини янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1257-сонли қарорларига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2010 йил, 1-2-сон, 4-модда.) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 27 январда 2185-сон билан рўйхатга олинган «Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда кўрсатилган хизматлар учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг қарорига («Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», 2011 йил, 4-5-сон, 38-модда.) мувофиқ ҳамда деҳқон бозорларини ёзги мавсумга тайёрлаш, тез бузиладиган маҳсулотларни вақтинчалик сақлаш ва сотиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш, аҳолини сифатли, кафолатланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича ўтказилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат Бош санитария врачи томонидан 2000 йил 22 августда тасдиқланган «Деҳқон бозорларига оид санитария қоида-тартиблари ва гигиеник нормативлар тўғрисида»ги 0098-00-сонли санитария қоида ва меъёрлари талабларига, Ўзбекистон Республикасининг «Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 239-модда; «Халқ сўзи», 1997 йил, 214 (1731)-сон) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги Қонунига («Халқ сўзи», 1993 йил, 192-сон; Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 йил, 9-сон, 335-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 10 августда 1610-сон билан рўйхатга олинган «Савдо шохобчалари ва бозорларда гўшт маҳсулотларини сотишга қўйиладиган талаблар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/2, 4, 255-сон қарорига асосан (Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 31-32-сон, 328-модда), Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, «Тошбозорсавдо» уюшмаларининг мурожаатини инобатга олиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари мажмуаси, Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, Тошкент шаҳар Давлат ветеринария бошқармаси, «Тошбозорсавдо» уюшмаларининг, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тизимидаги деҳқон бозорларда ветеринария-санитария қоида ва меъёрлари талабларидан келиб чиқиб, суб маҳсулотлар (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) 2014 йил 1 октябрга қадар бозор ҳудудига олиб кирилиши ва савдога чиқарилишини тақиқлаш (махсус витринали музлаткичлар ўрнатилган мажмуалардан ташқари) ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти (Р. Абдумажитов), Ички ишлар бош бошқармаси (М. Адилов), Давлат солиқ бошқармаси (Р. Мирзаев), Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш бош бошқармасининг Тошкент шаҳар бўлими (Р. Раимов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимухамедов), Давлат ветеринария бошқармаси (Р. Хасанов), «Тошбозорсавдо» уюшмаси (А.Хамраев), туман ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тез бузиладиган суб маҳсулотлар (жигар, ичак, ошқозон, туёқ, ўпка, каллапочча ва ҳоказолар) билан белгиланмаган жойларда, шу жумладан бозорлар ҳудудидан ташқари жойларда ноқонуний савдо қилиш ҳолатларини, олдини олиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ҳокимларининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида тегишли бошқарма, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси (кейинги ўринларда ЖТСБ деб юритилади) қуйи бўлимлари, Давлат ветеринария бошқармаси, Давлат санитария, эпидемиология назорати маркази тизим ташкилотларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда деҳқон бозорларида тез бузиладиган суб маҳсулотлар савдосини тартибга солиш бўйича махсус Ишчи гуруҳларини тузсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкил этилган махсус Ишчи гуруҳлар зиммасига мунтазам равишда тадбирлар олиб бориш ҳамда ўтказилган тадбирлар давомида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш вазифаси юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой якуни бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Тошбозорсавдо» уюшмаси (А. Хамраев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорларида ҳафтанинг бир кунини «Тозалик куни» сифатида белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тозалик куни» деҳқон бозорлари, уларнинг шоҳобчалари ҳамда улар ҳудудида жойлашган барча объектларда тозалаш ва дезинфекция тадбирлари амалга ошириб борилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари ва улар ҳудудидаги шоҳобчаларда ҳар куни иш бошланишидан олдин ва иш жараёни давомида мунтазам равишда тозалаш ишлари олиб борилиши назоратга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо расталари оралиқларида чиқиндиларни йиғиш учун махсус чиқинди йиғиш қутилари ўрнатган ҳолда чиқинди йиғиш майдончаларини тартибга келтириш ва йиғилган чиқиндиларни ҳар куни олиб чиқиб кетилиши ташкил этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари ва шоҳобчалари ҳудудида гўшт, сут, парранда тухуми, салат ва қандолат маҳсулотлари савдоси амалга ошириладиган расталарга кўргазмали совутгич ускуналари ўрнатиш бўйича зарурий чоралар кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Д. Алимухамедов), Давлат ветеринария бошқармаси (Р. Хасанов), «Тошбозорсавдо» уюшмаси (А. Хамраев), Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ (Б. Эгамбердиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
деҳқон бозорлари ва уларнинг ҳудудида фаолият юритаётган объектларнинг ишчи-хизматчилари ҳамда тадбиркорларни белгиланган муддатларда тиббий кўрикдан ўтганлиги, махсус иш кийимлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш қоидаларига риоя қилиниши, иш жойларининг санитария ҳолатини талаб даражасида бўлиши устидан назорат ўрнатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифати кафолатланмаган маҳсулотларни аҳоли истеъмоли учун сотилишининг олдини олиш бўйича кескин чора-тадбирлар белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорва молларининг калла-почаси ва ички аъзоларини деҳқон бозорлари ҳудудига тозаланган ҳолда савдога чиқарилиши ташкил этилсин ва доимий назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ахборот хизмати (Х. Эрматов) мазкур қарор www.toshkent.uz веб сайтига жойлаштирилсин ва «Вечерний Ташкент» ва «Тошкент оқшоми» таҳририяти (А.Акромов) мазкур қарор расмий эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Зияев ҳамда Савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш департаменти бошлиғи Р. Абдумажитов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
457-сон