Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ҳокимининг
Қарори
Туманнинг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ–2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги, қарор ижросини таъминловчи Самарқанд вилоят ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 287-қ-сонли қарорларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги «2013 йил туман маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида»ги 16/90-Қ қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ–2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ҳамда Самарқанд вилоят ҳокимининг 2013 йил 30 декабрдаги 287-Қ-сонли қарорларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги «2013 йил туман маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида»ги 16/90-Қ-сонли қарорлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2013 йил 30 декабрдаги «2013 йил туман маҳаллий бюджетининг ижроси ҳамда 2014 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида»ги қарори билан 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг параметрлари умумий миқдорлари тасдиқланганлиги инобатга олинсин.
Туман маҳаллий бюджетининг айланма касса маблағи меъёрини амалдаги қонунлар билан кўзда тутилган муддатларда сақлаш топширилсин.
4. 2014 йилда туман маҳаллий бюджетининг даромадлари туман ҳудудида тушадиган барча солиқ ва тўловлардан, ҳамда қолган умумдавлат даромадлари ва солиқлари 3-иловага* асосан ташкил топиши инобатга олинсин.
5. 2014 йил туман маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатларини умумий миқдорларига вилоят маҳаллий бюджетидан субвенция харажатлари ҳамда бериладиган даромадлар кўзда тутилмаганлиги 4-иловага* асосан тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига асосан туман ҳудудида жорий этилган маҳаллий солиқлар ва йиғимларга белгиланган ставкалар миқдори 2013 йилга 5-иловага* асосан белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
1—5-иловалар берилмайди.
7. Туман ҳокимлиги молия бўлими (А. Амиров), туман Ғазначилик бўлинмаси (И. Элбоев), туман Давлат солиқ инспекцияси (О. Исмоилов) ҳамда туман ташкилотлари раҳбарлари бюджетга тўловлар тўлиқ тушишини ҳамда туман маҳаллий бюджети ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш ҳамда қўшимча даромад манбаларини қидириб топиш, маҳаллий бюджетнинг харажатлар қисми ижросини таъминлашга жавобгар эканликлари, шунингдек бюджет ташкилотларида бюджет маблағларининг сарфланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишлари белгилаб қўйилсин.
8. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминланганликлари ҳамда кредитор қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан шахсан жавобгардирлар.
9. Туман ҳокимлиги молия бўлими, туман Ғазначилик бўлинмаси ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси туманнинг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан туман ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.
10. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ф. Норов зиммасига юклансин.
Ҳоким Б. САДУЛЛАЕВ
Самарқанд т.,
2014 йил 15 январь,
39-қ-сон