1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Бажариш муддати |
Бажаришга масъуллар |
|
1. |
2013-2014 йиллар куз-қиш даврида: туман аҳоли пунктлари, коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, ижтимоий соҳа муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек қозонхоналар ва муҳандислик иншоотларининг доимий ишлашини таъминлаш мақсадида таъмирлаш ишлари бўйича; борилиши қийин бўлган аҳоли пунктларида яшаётган аҳоли хонадонларини суюлтирилган газ, кўмир (6-илова), шунингдек муқобил ичимлик суви манбаси (шу жумладан ташиб келтириладиган сув) билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар (масъуллар ва ишларнинг бажарилиш муддати билан) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2 кун муддатда |
Туман «Сувоқова» (Б. Отажонов), «Пахтакортумангаз» филиали (З. Бозоров), туман электр тармоқлари корхонаси (Х. Пўлатов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Завқиев), тегишли туман идоралари, ташкилотлари ва корхоналар раҳбарлари |
|
2. |
Куз-қиш мавсуми тайёргарлигига боғлиқ бўлган нефть, газ конденсати, нефть маҳсулотлари, сиқилган газ, кўмир, техник туз ва бошқа ёқилғи маҳсулотларини узлуксиз ташиш ва етказиб бериш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш. |
2 кун муддатда |
Туман ҳокимлиги, «Пахтакортумангаз» филиали (З. Бозоров), туман электр тармоқлари корхонаси (Х. Пўлатов), тегишли туман идоралари ва корхоналари раҳбарлари |
|
3. |
Қиш мавсуми даврида табиий газ етиб бориши қийин бўлган ва газ ёқилғиси танқис бўлиши кутилаётган аҳоли пунктларидаги аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини аниқлаш (5-илова) ва уларни жадвал асосида кўмир ва сиқилган газ билан таъминлаш. |
2 кун муддатда |
Туман ҳокимлиги, «Пахтакортумангаз» филиали (З. Бозоров), тегишли туман идоралари ва корхоналари раҳбарлари |
|
4. |
Аҳоли эҳтиёжи учун кўмирни график асосида таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2 кун муддатда |
Туманлар ҳокимлиги, таъминот ташкилотлари раҳбарлари |
|
5. |
Кўмир ёқилғиси билан таъминлашда кўмирни қабул қилиб олувчи яъни хўжалик юритувчи субъектларга аниқлик киритиб, кўмирни белгиланган муддатларда етказиб бериш механизмини ишлаб чиқиш (5-илова). |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман таъминот ташкилотлари раҳбарлари |
|
6. |
Куз-қиш мавсуми даврида энергетика тизимида юклама энг юқори бўлган пайтда истеъмолни камайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2013 йил |
Туман электр тармоқлари корхонаси (Х. Пўлатов) |
|
7. |
Мавжуд асбоб ускуналарнинг қиш ойларида табиий газ, электр ва иссиқлик энергияси истеъмолини камайтиришни назарда тутувчи юқори зўриқиш ва кечки максимум даврида ишлаш жадвалини шунингдек асосий асбоб-ускуналарни таъмирлаш жадвалини ишлаб чиқиш. |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман «Сувоқова» корхонаси (Б. Отажонов), «Пахтакортумангаз» филиали (З. Бозоров),туман электр тармоқлари корхонаси (Х. Пўлатов) раҳбарлари |
|
8. |
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни узлуксиз табиий газ билан таъминлаш графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
2013 йил 30 ноябргача |
«Пахтакортумангаз» филиали (З. Бозоров) |
|
9. |
Аҳолини табиий газ билан бир меъёрда таъминлаш учун барча корхоналар ва ташкилотлар томонидан қозонхоналарни куз-қиш мавсуми даврида ёқилғининг захира турлари билан узлуксиз ишлашини таъминлаш учун суюқ ва қаттиқ ёқилғининг зарур захираларини яратиш. (5-илова) |
2013 йил 30 ноябргача |
«Пахтакортумангаз» филиали (З. Бозоров) |
|
10. |
Уй-жойлар, бинолар ва иншоотлар ҳолатининг ёнғин хавфсизлиги бўйича техник меъёрларига мувофиқлигини кўрикдан ўтказиш |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман ёнғин хавфсизлиги бўлими (Н. Балхиев), туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Завқиев), тегишли ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари |
|
11. |
Умумтаълим мактаблари, коллежлар ва даволаш-профилактика муассасаларини белгиланган тартибда кўмир маҳсулоти билан таъминлаш чораларини кўриш |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман халқ таълими (М. Алқаров), соғлиқни сақлаш (Д. Норбоев) бўлимлари |
|
12. |
Мактаб ва мактабгача бўлган таълим муассасаларини,махсус интернатларни, ўқув муассасаларини, касалхона, поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини тугаллашни таъминлаш бўйича графикларни ишлаб чиқиш. |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман халқ таълими (М. Алқаров), тиббиёт бирлашмаси (Д. Норбоев), аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бўлими (О. Қодиров) |
|
13. |
Иссиқлик энергияси билан етарли даражада таъминланмаган кўп хонадонли уй-жойларнинг умумий сонига аниқлик киритиш. Иссиқлик энергияси билан таъминлаш чораларини кўриш. |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман ҳокимлиги, туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Завқиев), тегишли ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари |
|
14. |
Уй-жойларни қиш мавсумига тайёрлашни якунлаш, иссиқлик тармоқларини изоляциялаш бўйича мўлжалланган иш ҳажмларини тамомлаш, уй-жойларни иссиқлик билан таъминлаш сифатини ошириш тадбирларини амалга ошириш, муҳандислик коммуникациялари, иссиқлик пунктлари жойлашган ертўлалар ва томларни назоратдан ўтказишни ташкил этиш, томлар, ертўлалар ва уй йўлакларига кириш эшикларини зарур даражада ёпилишини таъминлаш. |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман «Сувоқова» корхонаси (Б. Отажонов), туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Зақиев), тегишли ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари |
|
15. |
1991 йилгача қурилган кўп қаватли уйларни мукаммал таъмирлаш учун белгиланган бюджет, аҳоли ва ҳомийлар маблағларини ўз вақтида ажратилишини таъминлаш (3-илова). |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман ҳокимлиги,молия бўлими (З. Тангиров), туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Завқиев) |
|
16. |
Қозонхоналарни мукаммал ва жорий таъмирлаш (3 ва 4-илова) ҳамда уларнинг куз-қиш мавсуми даврида ишлашга тайёрлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни расмийлаштириш, сертификатланган қозонлар ва газ ёқувчи қурилмалар ўрнатилганлигига алоҳида эътиборни қаратиш |
2013 йил 30 ноябргача |
Тегишли туман идоралари, ташкилотлари ва корхоналари раҳбарлари |
|
17. |
Умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, махсус мактаб-интернатлари, касб-ҳунар коллежлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларида ишдан чиққан иситиш тизимлари ва қозонхоналарни қайтадан тиклаш чораларини кўриш |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман халқ таълими (М. Алқаров), тиббиёт бирлашмаси (Д. Норбоев) |
|
18. |
Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш бўйича туманда белгиланган топшириқларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш (5-илова) |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман халқ таълими (М. Алқаров), тиббиёт бирлашмаси (Д. Норбоев) |
|
19. |
Меъёр даражада иссиқлик энергияси билан таъминланмайдиган истеъмолчиларга аниқлик киритиб, алоҳида локал иссиқлик қозонларни ўрнатиш |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Завқиев), тегишли ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари |
|
20. |
Туман ҳудудидаги барча ижтимоий соҳа ва бошқа турдаги объектларни 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсуми даврига тайёрлашнинг боришини туманда ташкил қилинган ишчи комиссиялар томонидан ўрганиб чиқиш ва туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиб бориш. |
2013 йил 30 ноябрдан бошлаб ҳар ўн кунда |
Туман ҳокимлиги қошидаги ишчи комиссиялар |
|
21. |
Кўп хонадонли уй-жойларни ва ижтимоий соҳа объектларини хатловдан ўтказиш ва ўтказилган хатловга асосан бино ва иншоотларнинг том қисмини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг бажарилишини таъминлаш |
2013 йил 30 ноябргача |
Туман ободонлаштириш бошқармаси (Р. Завқиев), тегишли ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари |
|
22. |
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлаш билан боғлиқ масалаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш |
Доимий |
«Пахтакор ҳаёти» рўзномаси (Х. Худоёров) |
2-ИЛОВА
|
№ |
Туман номи |
Капитал таъмирлаш | |||||||
|
1991 йилгача қурилган кўп қаватли уй-жойлар (бирликда) |
Электр тармоқлари (км) |
Трансформатор пунктлари (дона) |
Қозон- хоналар (дона) |
Қозонлар (дона) |
Иссиқлик тармоқлари (км) |
Ичимлик суви тармоқлари, (км) |
Табиий газ тармоқлари, (км) | ||
|
1 |
Пахтакор |
19,3 |
15 |
0,1 |
1,0 | ||||
3-ИЛОВА
|
№ |
Туман номи |
Жорий таъмирлаш | ||||||||
|
Кўп хонадонли уй-жойлар (дона) |
Қозон- хоналар (дона) |
Қозонлар (дона) |
Иссиқлик тармоқлари (км) |
Иссиқлик трассаларини изоляциялаш (км) |
Ичимлик суви тармоқлари, (км) |
Газ тақсимлаш қурилмаларини тафтишдан ўтказиш (дона) |
Электр тармоқлари (км) |
Трансформатор пунктлари (дона) | ||
|
1 |
Пахтакор |
2 |
0,2 |
239 |
166,0 |
42 | ||||
4-ИЛОВА
| № | Туман номи | Мукаммал таъмирлаш | Жорий таъмирлаш | |||||||
| Умумтаълим мактаблари (дона) | «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, реобилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория ва пансианатлар | Болалар боғчалари (дона) | Касалхоналар ва даволаш муассасалари, (дона) | Умумтаълим мактаблари (дона) | Мактабларда ойналарни алмаштириш (кемп.) | «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйлари, реобилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория ва пансианатлар | Болалар боғчалари (дона) | Касалхона ва даволаш муассасалари (дона) | ||
|
1 |
Пахтакор | | | | | 4 | | | | 1 |
5-ИЛОВА
|
№ |
Туман номи |
Кўмир (тонна) |
Аҳоли учун суюлтирилган газ (тонна) |
Техник туз (тонна) | |||||
|
Жами: |
Бюджет ташкилотларига |
шундан: |
аҳоли | ||||||
|
халқ таълими |
соғлиқни сақлаш |
касб-ҳунар таълими | |||||||
|
1 |
Пахтакор |
560,0 |
560,0 |
42,04 |
|||||
7-ИЛОВА
| № | Фамилияси ва исми | |
Лавозими |
| 1 | А. Саломов | — | Туман ҳокимлиги бош мутахассиси — штаб бошлиғи |
| 2 | Ғ. Саитқулов | — | Туман молия бўлими бошлиғи ўринбосари |
| 3 | У. Туропов | — | Туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари |
| 4 | М. Алиқулов | — | «Пахтакортуманган» филиали бош мухандиси |
| 5 | Х. Мирзаев | — | Туман Электр тармоқлари корхонаси бош мухандиси |
| 6 | П. Бобоев | — | Туман «Сувоқова» корхонаси бош мухандиси |
| 7 | С. Эргашев | — | Туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари |
| 8 | Ш. Ахмедов | — | Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари |
| 9 | | — | Тумандаги колежлар директорлари (рўйхат бўйича) |