Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори ижросини туманда таъминлаш мақсадида ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини 2013 йил 2 апрель кунги 58-сонли буйруғига мувофиқ қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш кўрсатиб ўтилганлигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳалий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарори ва Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли буйруғига мувофиқ тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
2. Туман қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини 2014 йил учун мажбурий техник кўрикдан ўтказиш «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги бўйича туман инспектори А.Тўхтабоев зиммасига юклатилсин.
3. Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Б. Ғофуров), «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги бўйича туман инспектори (А. Тўхтабоев) ҳамда муқобил МТП раҳбарларига:
2014 йил 1 февралдан 31 июль кунига қадар тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарининг таркиби 1-иловага* мувофиқ ташкил этиш юзасидан комиссия тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
4. Корхона ва хўжалик раҳбарлари ўз ҳисобидан меҳнат жамоасида ишлаётган комиссия аъзоларини 2013 йилнинг 1 февраль кунидан 30 июль кунига қадар «Ўздавтехназорат» инспекциясининг қишлоқ хўжалиги бўйича туман бўлимига хизмат сафарига юборишини таъминлансинлар.
муқобил МТП раҳбарлари билан биргаликда мажбурий техник кўрик жадвалини ишлаб чиқиш ва тумандаги корхона ҳамда ташкилотларга 1 (бир) ой олдин хабар қилиш топширилсин.
6. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини ташкил этиш юзасидан ташкил этилган комиссия (А. Тўхтабоев)га мажбурий техник кўригини сифатли ташкил этиш, кўрик давомида аниқланган камчиликларни 2014 йил 30 июль кунига қадар бартараф этиб, туман ҳокимлигига ахборот бериб бориш топширилсин.
7. «Булоқбоши» газетаси муҳаррири (А. Ғозиев)га туман ҳокимининг мазкур қарорини оммавий ахборот воситаси орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга ошириш тавсия этилсин.
8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С. Қосимов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Д. МАХСУДОВ
Булоқбоши т.,
2014 йил 15 февраль,
74-қ-сон
(«Булоқбоши» газетаси, 22.02.2014 й., 7 (897)-сон)