Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимининг
Қарори
Давлат тасарруфидаги, автохўжаликлар, корхона ва ташкилотлар ҳамда фуқаролар автотранспортларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарори талабаларини бажариш ҳамда туман ИИБ ЙХХнинг 2014 йил 2 январдаги 44/9-32-сонли хатига асосан тумандаги давлат тасарруфидаги ва бошқа мулкчилик шаклидан қатъий назар барча корхона, ташкилот, автохўжаликлар ва фуқароларнинг шахсий автотранспортларини техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Тумандаги давлат тасарруфидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, автохўжаликлар ва фуқароларнинг шахсий автотранспортларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1-илова берилмайди.
2. Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш комиссияси қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
| М. Мамашарипов | — | туман ИИБ ЙХХ катта инспектори, комиссия раиси |
|
Аъзолар | ||
| О. Оғолиқов | — | туман қишлоқ хўжалик техникалари назоратчиси |
| Ш. Орипов | — | Сўхгидроқурилиш МЧЖ бош механики |
| Д. Партобов | — | туман АТП-151 МЧЖ бошлиғи |
| А. Эрматов | | туман мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари |
3. Мазкур қарорга асосан автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш мавсумида комиссия аъзоларининг ўз корхонасидаги иш ҳақи сақланган ҳолда уларни мазкур ишга жалб этиб бериш тегишли корхона ташкилот раҳбари зиммасига юклансин.
4. Ўз ихтиёридаги барча техника воситаларини техник кўрикка тайёрлаш тумандаги барча корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари зиммаларига юклансин.
5. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ҳоким ўринбосари М. Жумаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Т. РАҲИМОВ
Ровон ш.,
2014 йил 14 январь,
2-сон
(«Садои сух» газетаси, 25.01.2014 й., 2 (6288)-сон)