28.12.2013 йилдаги 1652-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Жиззах тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октябрдаги ПФ-2100-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси 1998 й., 10-11-сон, 203-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туман ҳудудидаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар шуҳратпарастлик, дабдабабозлик ва исрофгарчилик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги сабабли бундай ҳолатларга чек қўйиш, фуқаролар соғлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси, Маънавият тарғибот марказининг бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда тўй-ҳашам, маросим ва оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи Жамоатчилик Кенгашларини тузиш таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хотин-қизлар қўмитаси (И. Мелиева), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (У. Уразбоев), «Нуроний» жамғармаси (К. Соатов), Маънавий-маърифий ишлари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси (Ф. Хотамов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоатчилик Кенгашининг мақсад ва вазифаларини белгилаб, ўтказиладиган тўй-ҳашам, маросим, оилавий тантаналар ва бошқа тадбирларнинг ўтиш ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, тарғибот орқали жамият ҳаётига татбиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар ва маросимларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини ўтказиш тизимини яратиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман бош имом-хатиби (Э. Холбўтаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ихчам ўтказишни, дабдабали ўтказилаётган тадбирлар ўрнига маблағни кам таъминланган фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга йўналтиришни тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диний ташкилотлар имом-хатиблари тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолининг эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларнинг олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги давлат бошқаруви органлари, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат унумдорлигини сақлаш мақсадида ресторан, кафе ва тўйхоналарда иш кунлари тўй ва маросим муносабати билан соат 07.00 дан 09.00 гача ёки 12.00 дан 14.00 гача ош бериш ва аксинча иш вақтида соат 09.00 дан 12.00 гача, 14.00 дан 18.00 гача ош бермаслик ҳамда соат 23.00 дан кейин тўй ва базмларни давом эттириш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жамоатчиликнинг таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (Б. Кувондиков)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ресторан, кафе ва тўйхонада тўй-ҳашам ва турли маросимларни ўтказишда пластик карточкалар, пул ўтказиш йўли ва банк кредити орқали ўтказиладиган тўловларни қабул қилишда ҳеч қандай чекловларсиз, бир хил нархда амалга оширилиши назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Ички ишлар бўлими бошлиғи (Б. Ишматов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ресторан, кафе ва тўйхона эгалари тўй ва маросимларда фуқаролар ҳаётига хавф солувчи техникалар, кўргазмалар ва пиротехникадан фойдаланмаслик ҳамда тўйхона атрофида яшовчи аҳолининг тинчи бузилмаслиги учун тўй-ҳашамдан сўнг шовқинли ҳолатлар бўлмаслигини таъминлаш, тўй-ҳашам муносабати билан келин-куёв ва уларнинг яқинлари туманда айланиши ва суратга олиши жараёнида фуқаролар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигига қатъий риоя этилишини назорат қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими (Ф. Шералиев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўйлар ва маъракаларда санъаткорлар иштироки ва уларнинг кийиниш маданиятига риоя қилиниши, шунингдек, хонандалик ва раққосалик лицензияси мавжудлиги назоратга олинсин, раққосалик касбига номуносиб бўлган қиз-жувонларнинг тўй-ҳашам ва базмларга раққоса номи остида чиқиши қатъий чеклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман Хотин-қизлар қўмитаси (И. Мелиева), «Маҳалла» хайрия жамоат фонди (У. Уразбоев), «Нуроний» жамғармаси (К. Соатов), Маънавий-маърифий ишлари бўйича туман ҳокими ёрдамчиси (Ф. Хотамов) ҳамда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, диний ташкилотлар имом-хатибларига ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва меҳнат жамоаси ўртасида кенг тарғиб қилиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосарлари Э. Кенжаев ва И. Мелиевалар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу қарор тумандаги барча ресторан, кафе ва тўйхона эгаларига етказилсин ва ижроси тўлиқ назоратга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. АБДУЛЛАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1652-сон