Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021 15.02.2014 йилдаги 73-қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти Булоқбоши тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилнинг 1-ярми учун аҳолини иш билан таъминлаш туман Дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йилда туман аҳолисини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимояга олиш мақсадида, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 24 декабрдаги 293-сонли хатини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Булоқбоши туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг 2013 йил 24 декабрдаги 293-сонли хати инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2014 йилнинг 1-ярми учун «Аҳолини иш билан таъминлаш туман дастури» меҳнат бозорига чиқувчи ишчи кучлари ва улардан фойдаланиш прогнози 1-иловага*, меҳнат бозорини ташкил этувчи тоифалар прогнози 2-иловага*, иқтисодиётнинг тармоқларидаги бўш иш жойларининг ишчи касблари ва мутахассисликлари бўйича прогнози 3-иловага*, банд бўлмаган иш қидириб юрувчи аҳолининг касблар бўйича таркиби ва бўш иш ўринлари таққослама прогнози 4-иловага*, ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш 5-иловага*, мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1—5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг ўринбосари И. Тўрабоев, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Юлчиев) «Аҳолини иш билан таъминлаш туман дастури»нинг ижросини таъминлашда қуйидагиларга устивор вазифа деб қарасинлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш билан банд бўлмаган аҳоли сонини аниқлаш услубига мувофиқ ишсизлар сонини тизимли равишда ҳисобга олиб борилишини, ишга жойлаштиришга муҳтожлар ва бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар банки шакллантирилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳоли бандлигининг самарали шаклларини, айниқса, касаначиликни, мустақил иш билан бандликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил қилиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишсизларни, биринчи навбатда, ёшлар, хотин-қизлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. ОАТБ «Агробанк» Булоқбоши филиали (Э. Нишонов), Д.Т. Халқ банки Булоқбоши филиали (А. Муҳитдинов), «Микрокредитбанк» АТБ амалиёт бўлими Булоқбоши минибанки (Ф. Айбешов)лар кредит маблағларини биринчи навбатда янги иш ўринлари барпо этиладиган лойиҳалар бўйича ажратиш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Л. Увайсиддинов) якка тартибда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар тўғрисидаги умумий маълумотларни ҳар ой якуни бўйича туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Булоқбоши» газетаси муҳаррири (А. Ғозиев)га мазкур қарорни газета саҳифалари орқали кенг оммага етказиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 23 июндаги 268-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туман статистика бўлими (Э. Мирзахонов)га туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (М. Юлчиев) билан биргаликда жойларда яратилаётган янги иш ўринлари ҳисоби мониторингини олиб бориш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари И. Тўрабоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Д. МАХСУДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Булоқбоши т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-қ-сон
(«Булоқбоши» газетаси, 22.02.2014 й., 7 (897)-сон)