Жиззах вилояти Янгиобод тумани ҳокимининг
Қарори
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда туманда халқ хўжалиги, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа муассасалари ва уй-жой фонди объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 11 июлдаги 160-сонли қарорлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари раҳбарлигида иккита ишчи гуруҳи таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
маҳалла ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёнилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини — табиий газ, электр энергия, кўмир, электр ва газ таъминоти, газ тақсимлаш пунктлари, трансформатор подстанцияларини жорий ва капитал таъмирлаш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (А. Усмонов);
мактаблар, болалар боғчалари, тиббиёт муассасалари, коллежлар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини таъмирлаб, уларни муқобил ёнилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишининг тегишли санитария ҳолати, уларнинг 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (А. Усмонов) ва (Д. Мамадазимов);
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умум таълим мактаблари, ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соха объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга мазкур объектларни томларини, ички истиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни иссиқлик билан таъминлашга, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Д. Мамадазимов).
3. Қуйидагилар:
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага*;
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2, 3 ва 4-иловаларга*;
асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни ҳудудлар бўйича 2013/2014 йиллар куз-қиш даври учун тайёрлаш топшириқлари 5-иловага*;
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси таркиби 6-иловага*;
туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йилги куз-қиш мавсуми даврида барқарор ишлашга тайёрлашда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ҳамда куз-қиш мавсумида аҳолига ва ижтимоий соҳа муассасаларига электр энергияси, табиий газ етказиб берилиши борасида амалга оширилган ишларни мувофиқлаштирувчи туман комиссияси қошида доимий равишда ишлайдиган штаб таркиби 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 7-иловалар берилмайди.
4. Туман ташкилотлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда корхоналари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комиссияси (А. Усмонов) ва (Д. Мамадазимов):
коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, умум таълим мактаблари, ўрта махсус таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиш ва жорий йилнинг 5 сентябридан кечикмай ушбу масала бўйича комиссиянинг мажлисини ўтказсин;
ўрганиб чиқиш натижалари бўйича туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг 2013/2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар режаси амалга оширилишини таъминласин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилиши 2013 йил октябрь ойида туман ҳокимлиги мажлисида танқидий кўриб чиқилсин.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари А. Усмонов ва Д. Мамадазимов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ҚЎЛДОШОВ
Янгиобод ш.,
2013 йил 29 август,
233-сон