Андижон вилояти Бўз тумани ҳокимининг
Қарори
Туманда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига асосан мулкчилик шаклидан қатъи назар, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар асбоб-ускуналарини техник созлигини сифатли назорат қилишни таъминлаш ва уларни йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар асбоб-ускуналарини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган туман комиссияси таркиби 1-иловага* асосан тасдиқлансин.
2. Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар асбоб-ускуналарини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* асосан тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман комиссиясига қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, машина-трактор парклари, устахоналар асбоб-ускуналарини мажбурий йиллик техник кўрикдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом асосида ва белгиланган жадвал бўйича ўтказилишини таъминлаш ва техник кўрик якуни бўйича туман ҳокимлигига ахборот бериш топширилсин.
4. «Бўз ҳаёти» газетаси таҳририяти (С. Хазратқулов)га ушбу қарорни туман газетасида чоп этиш тавсия этилсин.
5. Ушбу қарор расмий нашрда эълон қилинган кундан кучга кирган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Ў. МАМУРОВ
Бўз ш.,
2014 йил 30 январь,
35-қ-сон