Андижон вилояти МарҲамат тумани ҳокимининг
Қарори
Марҳамат тумани ҳудудида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи ижросини таьминлаш юзасидан Марҳамат тумани ҳудудида машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва фуқароларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалик техникалари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Марҳамат тумани қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспекторининг 2014 йил 13 январдаги 1-сонли хати инобатга олинсин.
Марҳамат тумани ҳудудида 2014 йил февраль ойидан 12 март кунигача машина-трактор парклари, фермер хўжаликлари, ташкилотлар ва фуқароларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалик техникалари, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш белгилансин.
2. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* асосан тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
4. Марҳамат тумани қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича давлат инспектори С. Фозиловга техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахсларга техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида билдиришнома юборилишини таьминлаш топширилсин.
5. Тумандаги барча муқобил машина-трактор парклари, ташкилотлар раҳбарларига:
Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини таьминлаш;
Техник кўрикдан ўтказиш учун белгиланган тўловларни ўз вақтида «Ўздавтехназорат» инспекциясининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилишини таьминлаш вазифалари топширилсин.
6. Комиссия аьзолари жойларда 2014 йил техник кўрик муддати тугагач, техник кўрикдан ўтмаган қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалардан фойдаланиш мумкин эмаслигини маъсул ходимлар орқали тушунтириб бориш вазифаси юклатилсин.
7. Туман «Оқ-олтин» газетаси муҳарририяти (А. Хожиматов)га мазкур қарор матнини матбуотда эълон қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишларни газета саҳифаларида мунтазам ёритиб бериш вазифаси топширилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Насриддинов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. СУЛТОНОВ
Марҳамат ш.,
2014 йил 31 январь,
49-қ-сон