Андижон вилояти Халқ депутатлари МарҲамат тумани кенгашининг
Қарори
Марҳамат туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси ҳамда 2014 йил бюджетининг асосий кўрсаткичлари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 12, 13-моддаларига, Бюджет кодексига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2013 йил 14 ноябрдаги 770-II-сонли, Олий Мажлис Сенатининг 12 декабрдаги 399-II-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Марҳамат туман маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ижроси:
Даромадлар қисми бўйича:
даромадлар тушуми 17 млрд 375 млн 795 минг сўм, харажатларни қоплашга йўналтирилган йил бошига бўлган бюджет маблағлари 290 млн 719 минг сўм, вилоят бюджетидан олинган субвенциялар жами 25 млрд 490 млн 344 минг сўм, ўтказиб бериладиган 60 млн сўм ўзаро ҳисоб бўйича вилоят бюджетидан олинган маблағлар 3 млрд 103 млн 524 минг сўм.
Харажатлар қисми бўйича:
жами харажатлар 46 млрд 320 млн 382 минг сўм миқдорида 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Туман маҳаллий бюджетининг 2014 йилги асосий кўрсаткичлари:
даромадлар қисми солиқ тушумлари бўйича 22 млрд 362 млн 366 минг сўм, вилоят бюджетидан олинадиган субвенциялир 36 млрд 797 млн 332 минг сўм ҳамма даромадлар 59 млрд 159 млн 698 минг сўм миқдорида 2-иловага*;
харажатлар қисми соҳалар бўйича 59 млрд 159 млн 698 минг сўм миқдорида ҳамда айланма касса маблағи меъёри 348 млн 572 минг сўм миқдорида 3-иловага*;
2014 йилда умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 4-иловага* асосан тасдиқлансин;
туман маҳаллий бюджет даромадлари, харажатлари, вилоят бюджетидан ўтказиб бериладиган даромадлар, субвенция маблағлари миқдорлари ва айланма касса маблағларининг меъёрлари 5-иловага*;
умумдавлат солиқларидан туман бюджетига 2014 йил учун ажратмалар меъёрлари 6-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1—6-иловалар берилмайди.
3. Тумандаги мутасадди ташкилотлар:
Макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга, аҳолининг реал даромадлари ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳамда инфляция даражасини мақсадли прогноз кўрсаткичлар доирасида сақлашга қаратилган бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштиришни ва иқтисодиётни эркинлаштиришни давом эттирилсин;
инвестиция муҳитини яхшилаш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратишни янада рағбатлантириш мақсадида, иқтисодиёт зиммасига тушаётган солиқ юкини камайтириш ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини янада соддалаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришларни барча солиқ тўловчиларга етказиш ва кенг тушунтириш ишларини олиб бориш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатадиган давлат харажатларининг, шу жумладан таълимни ривожланитиришга, тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга қилинадиган харажатларнинг устуворлигини таъминласин;
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида инвестиция ва инновация жараёнларини рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришлар ҳамда иқтисодиётни диверсификация қилиш дастурларини амалга оширишни давом эттирсин;
ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек мамлакатни модернизация қилиш, бандликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг энг муҳим омили сифатида хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсин;
маҳаллий бюджетнинг бюджетлараро муносабатларини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни кўрсин;
бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар мақсадли ва манзилли ишлатилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш, бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш имконини берувчи молиялаштиришнинг норматив усулларини жорий этишнинг кенгайтириш ҳисобига харажатларни мақбуллаштириш мақсадида Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини такомиллаштириш бўйича ишларни давом эттирсин;
Ҳукуматимизнинг иқтисодиётимизни юқори суръатларда ўсиши, инфляция даражасининг белгиланган кўрсаткичлар доирасида сақлаб турилиши, инвестициялар миқдори ва аҳоли реал даромадларининг муттасил равишда ошиб бориши, Давлат бюджетининг даромадлари бўйича ишончли ва барқарор ўсишни таъминлаш бўйича дастурли кўрсатмалари ижроси сўзсиз таъминланиши чоралари кўрилсин;
туманнинг иқтисодий жиҳатдан янада ривожланишини, макроиқтисодий ва молиявий барқарорлик мустаҳкамланишини, ижтимоий дастурлар устувор тарзда молиялаштирилишини, уй-жой коммунал хўжалигини яхшилашга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг бажарилишини ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминласинлар;
ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек бандликни таъминлаш ва аҳоли турмуш сифатини оширишнинг энг муҳим омили сифатида хизмат кўрсатиш соҳасини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширсинлар;
солиқ сиёсатини хўжалик юритувчи субъектларга солиқ юкини янада камайтиришга, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни рағбатлантиришга, аҳолининг даромадларини ўстириш ва уларнинг харид қилиш қобилиятини оширишга, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва мукаммаллаштиришга қаратилган Ҳукумат қарорларини сўзсиз бажариш чораларини кўрсинлар;
2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини, турмуш даражаси ва даромадлари ўсишини таъминлаш, меҳнат бозорида иш кучига бўлган талабни ошириш бўйича иқтисодиёт тармоқларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъулияти оширилсин.
4. Туман солиқ инспекцияси (Б. Ғофуров), молия бўлими (Ж. Мамажонов) ҳамда барча тижорат банклари бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари сўзсиз бажарилишини, ҳудуднинг солиқ базаси ва молиявий салоҳияти кенгайтирилиши юзасидан самарали чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминласинлар ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
5. Туман молия, ғазначилик, давлат солиқ инспекциялари ва барча тижорат банклари ҳисобот даврлари якунларида мазкур қарорнинг бажарилиши ҳақида туман ҳокимлигига ахборот бериб борсинлар.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан 2012 йил 30 декабрдаги 74/16-4 сонли қарори 2014 йил биринчи январдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. «Оқ олтин» таҳририяти ушбу қарорни матбуотда эълон қилинишини таъминласин.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотлар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Х. Шералиев зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари Марҳамат туман кенгаши раиси Х. СУЛТОНОВ
Марҳамат т.,
2014 йил 7 январь,
121/27-4-сон