Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокимининг
Қарори
Марҳамат тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарорининг ижросини таъминлаш, тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўз вақтида ўтказилишини ташкил этиш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 25-моддаларига асосан қарор қиламан:
1. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳиниг 2014 йил 28 январдаги 19-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
3. Туман ички ишлар бўлими йўл харакати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (Д. Абдуразақов)га:
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахсларни транспорт воситалари икки босқичда яъни биринчи босқичи 2014 йилнинг 1 мартдан 30 июнгача, иккинчи босқичи 1 сентябрдан 31 октябргача бўлган муддатларда техник кўрикдан ўтказилишини;
жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларини техник кўриги 2014 йил 1 февралдан 31 августга қадар ўтказилиши;
тумандаги барча меҳнат жамоаларини автомобиль, тиркама ва ярим тиркамаларни, шунингдек фуқароларнинг шахсий транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомини тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарорига асосан техник кўрикдан белгиланган муддатларда ўтказиш вазифалари топширилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 9 февралдаги 10-Ф-сонли фармойиши назоратдан чиқарилсин.
5. Туман «Оқ олтин» газетаси муҳарририяти (А. Хожиматов)га, мазкур қарор матнини матбуотда эълон қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишларни газета сахифаларида мунтазам ёритиб бориш вазифаси юклатилсин.
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М. Насриддинов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Х. СУЛТОНОВ
Марҳамат ш.,
2014 йил 11 февраль,
62-қ-сон