Андижон вилояти Андижон тумани ҳокимининг
Қарори
Қишлоқ хўжалигига оид техника ва механизмларни 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сонли «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техниканинг, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида»ги (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 25 февралда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2452) буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Андижон тумани қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторининг 2014 йил 16 январдаги 49-сонли хатини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қарор қиламан:
1. Андижон тумани қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспекторининг 2014 йил 16 январдаги 49-сонли хати инобатга олинсин.
2. Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари 2014 йил мажбурий техник кўрикдан ўтказилсин.
* 2-илова берилмайди.
4. Туман Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инспектори (А. Абдулахонов)га:
1) Ташкилот, корхона, муассаса ва фермер хўжаликлари, кичик корхоналардаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларини белгиланган жадвал асосида техник кўрикка тайёрланиши ва тегишли ҳужжатларни ўз муддатида расмийлаштирилишини назорат қилиш;
2) Туман ҳудудидаги фуқароларга тегишли бўлган шахсий қишлоқ хўжалиги мелиоратив техникаларини белгиланган жадвал асосида тўла техник кўрикдан ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
5. Туман «Андижон тонги» рўзномаси таҳририяти давлат корхонаси (А. Назаров)га йиллик техник кўрикни ўтиш жараёнини рўзнома саҳифаларида ёритиб бориш тавсия этилади.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Т. Хўжамбердиев зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор расмий равишда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳоким У. ИСАМИДИНОВ
Андижон т.,
2014 йил 18 январь,
34-қ-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 18 январдаги 34-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникалар, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган комиссия
Таркиби
|
Комиссия раиси | |||
| А. Абдуллахонов | — | Туман Давтехназорат инспекциясининг Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича давлат инпектори | |
|
Комиссия аъзолари | |||
| 1. | О. Орзиев | — | туман Агротехсервис МЧЖ, МТП механик-чилангари |
| 2. | М. Иминохунов | — | тумандаги қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаб чиққан фахрий инженер-механик |
| 3. | Ш. Мамиталиев | — | тумандаги ЙХХ гуруҳи автомотоҳаваскорлар жамияти раиси |
| 4. | Ш. Сатимов | — | Андижонсой ИТБ механиги |