Тошкент шаҳар ҳокимининг
Қарори
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2014 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 июндаги 390/41-6-сонли «Тошкент шаҳар маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 102-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 15-сон, 186-модда) ҳамда Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Молия ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган 2013 йил 27 ноябрдаги 01/14-645-сонли, 53-сонли ва Б.Ю/03-04-06/124-сонли ижара тўловининг энг кам ставкалари Тошкент шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш саноат ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуаси томонидан ўрганиб чиқилганлигини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 241-модда; 1999 й., 1-сон, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 541-модда; 2005 й., 52-сон, 385-модда; 2007 й., 15-сон, 153-модда; 39-сон, 399-модда; 2008 й., 52-сон 513-модда) 25-моддасига асосан, қарор қиламан:
1. Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2014 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари 1-иловага*, ижара тўловини аниқлаш тартиби 2-иловага*, ижара ҳақини ҳисоблашда давлат объектларига қўшимча коэффициент қўлланиладиган Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати, 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Иловалар берилмайди.
2. «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонаси (Р. Мусажонов):
Ижара ҳақи қийматини белгилашда 1-иловада кўрсатилган кўчмас мулк учун қўлланиладиган энг кам ставкаларидан, ижара ҳақини ҳисоблаш тартибини 2-иловага асосан ҳамда Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхатидан 3-иловага асосан таянч сифатида фойдаланилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат мулкини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2009 йил 8-апрелдаги 102-сон қарорининг 31-моддасига мувофиқ, давлат мулки бўлган бинолар ва хоналарда жойлашган бюджет ташкилотлари учун ижара тўловининг «ноль» ставкаси қўлланилиши белгиланганлиги инобатга олинсин.
Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги Қонуни 16-моддасига асосан ушбу қарорнинг 2-иловасининг 2.1-бандида келтирилган бино ва иншоотларнинг фасад қисмидан реклама воситалари учун ижара сифатида фойдаланишда Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама ва ахборот фаолияти бўйича комиссияси тасдиқлаган ва тавсия қилган ижтимоий рекламалар жойлаштирилган муддатга ижара тўловларидан озод этилиши назарда тутилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Давлат мулкини балансида сақловчиларнинг мансабдор шахслари уларнинг тасарруфида бўлган фойдаланилмаётган давлат мулки тўғрисидаги маълумотларни «Тошкент шаҳар давлат мулкини ижарага бериш маркази» давлат корхонасига ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли берилиши учун шахсан жавобгардирлар.
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати (Х. Эрматов), «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов) мазкур қарор расмий эълон қилинсин ва www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорати Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Рахмонов зиммасига юклансин.
Ҳоким Р. УСМАНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 14 январь,
48-сон