Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокимининг
Қарори
Пахтаобод туманида 2014 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури ҳақида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг 2021 йил 3 майдаги 116/24-6-сонли «Андижон вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 28 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига асосан Пахтаобод тумани бўйича аҳолини бандлик даражасини ошириш, ишсизликни олдини олиш, янги иш жойларини барпо этиш мақсадида қарор қиламан:
1. Пахтаобод туманида 2014 йил учун аҳолини иш билан таъминлаш дастури иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Тумандаги барча қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига мазкур дастурда белгиланган тадбирларни бажарилишини таъминлаш топширилсин.
3. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ф. Хожиматов), туман бош архитектори (Т. Мусаев), туман статистика бўлими (Т. Мухтаров), туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Х. Ахмаджонов)лар билан биргаликда дастурга киритилган янги қурилишларни ўз муддатида фойдаланишга топшириш юзасидан назорат ўрнатсинлар.
4. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Х. Ахмаджонов)га аҳолини ишсиз қисмини иш билан таъминлаш, ижтимоий ҳимояга олиш, қайта ўқитиш, жамоат ишларига жалб қилиш, халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш, янги иш жойларига ишсиз фуқароларни жалб қилиш борасида дастурда белгиланган режани бажарилишини таъминлаш топширилсин.
5. Туман «Давр садоси» газетаси муҳарририяти (З. Кимсанова)га мазкур қарор билан тасдиқланган Дастурда белгиланган тадбирларни ижросини газета саҳифаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб кучга кириши белгилаб қўйилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ф. Хожиматов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ж. ХОДЖИЕВ
Пахтаобод т.,
2014 йил 8 февраль,
58-қ-сон
(«Давр садоси» газетаси, 15.02.2014 й., 7 (3700)-сон)