ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2364-1]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/13-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2364-6, 14.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2014 йил 19 май,
13/1-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2014 йил 19 майдаги 13/1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41.Мазкур низомнинг 4-бандида белгиланган йиғиндидан қуйида келтирилган тартиб ва мақсадларда берилган кафолат суммалари (бенефициарга тўлаб берилган маблағлар бундан мустасно) чегирилади:
принципал томонидан кафолат бўйича мажбуриятларнинг бажарилишига таъминот сифатида қўйилган пул маблағлари. Мазкур пул маблағлари кафолат берган тижорат банкида очилган алоҳида ҳисобварақда кафолат шартномаси муддати тугагунга қадар сақланиши лозим;
хорижий ва халқаро ташкилотларнинг кредит линиялари ва қарзларини жалб қилиш билан боғлиқ бўлган кафолатлар;
Ўзбекистон Республикасининг Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида берилган кафолатлар.».
2. 9-банднинг иккинчи хатбошиси «қоғозлар» деган сўздан кейин «, пул маблағлари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 276-модда)