24.01.2014 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилоят ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият ва аҳоли дам олиш марказларини фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги «2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 178-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказлари томонидан кўрсатилаётган маданий-оммавий хизматлар билан аҳолининг кенг қатламларини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоятдаги мавжуд 159 та маданият уйлари ва клуб муассасалари негизида, вилоят бўйича 1-иловага* мувофиқ замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиши инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиши муносабати билан 2-иловага* мувофиқ жойлардаги маданият уйлари ва клуб муассасалари фаолияти тўхтатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарор чиқган кундан бошлаб замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўлиқ фаолият юритилиши йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоятдаги барча шаҳар ва туман хокимлари вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси (Б. Усмонов) ўрнатилган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 16 октябрдаги 1083-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг намунавий штатлари» меъёрлари асосида замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ишчи ходимларининг штат бирликларига асосан 2014 йил 2 январдан бошлаб маданият бўлимлари штатлар жадвалига, структурасига тегишли ўзгартиришлар киритилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор билан фаолияти тўхтатилиши белгиланган маданият уйлари ва клуб муассаларининг фаолиятини тўхтатиш чораларини кўришни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақбуллаштирилаётган маданият уйлари ва клуб муассасаларидаги мавжуд, фойдаланишга яроқли мусиқа асбоблари ва анжомларини хатловдан ўтказилган ҳолда янгидан ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг балансига ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда марказлар томонидан қўшимча пуллик хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш, шу жумладан, маданият ва аҳоли дам олиш марказларида пуллик тўгараклар, студиялар, ҳаваскорлик жамоалари концертларини, жойлардаги турли хил маданий ва байрам тадбирларини ташкил этилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (И. Мамажонов) билан биргаликда янги ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказлари жойлаштирилиши белгиланган биноларни ўрнатилган тартибда маданият ва спорт ишлари бўлимлари балансига ўтказиш ишларини амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ҳамда таъмирталаб биноларда жойлашган Марказлар фаолиятини узлуксиз давом эттириш, мавжуд тўгарак ва жамоаларнинг машғулот ўтказишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида, ушбу Марказларга умумтаълим мактаблари, коллеж ва Академик лицейлар каби шароити бор ташкилотлардан вақтинчалик хоналар ажратилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси (Ф. Қосимов) билан биргаликда маданият уйлари ва клуб муассасалари сонини мақбуллаштириш натижасида бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш учун зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси (Б. Усмонов), вилоят «Камолот» ЁИҲ (Ш. Раҳимов), «Маҳалла» хайрия жаомат фонди вилоят бўлими (А. Юлбарсов) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда ўрнатилган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ватан ҳимоячилари куни», «Мустақиллик», «Наврўз», «Хотира ва қадрлаш куни», «Конституция куни», «Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни», «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» каби умумхалқ байрамлар ва муҳим саналарни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида нишонлаш белгиланган тадбирларни жойларда ўтказилишида маданият ва аҳоли дам олиш марказларининг янада кенг жалб этилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва санъат йўналишида ёшларни маънавий камол топтиришга қаратилган кўриклар, кўргазмалар, фестиваллар ва танловларни аҳолининг турли қатламларини жалб этган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Маданият ва спорт ишлари (Б. Усмонов) ҳамда вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий (И. Носиров) бошқармалари билан ҳамкорликда маданият ва аҳоли дам олиш марказларида касб-ҳунар коллежлари тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича битирувчи талабаларининг, шунингдек маданият ва санъат касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ўқув, ишлаб чиқариш ҳамда дипломдан олдинги амалиётини ўташини (стажировкасини) таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят Молия бошқармаси (Н. Ходжаев) билан биргаликда маҳаллий бюджетлар маблағлари, шу жумладан маданият уйлари ва клуб муассасаларини мақбуллаштириш муносабати билан бўшайдиган маблағлар, маҳаллий бюджетларнинг йил бошидаги бўш қолдиқлари, чораклар якунлари бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилиши, маҳаллий бюджетлар харажатлари бўйича тежаш натижасида бўшайдиган маблағлар, шунингдек жалб этиладиган ҳомийлик маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобига маданият ва аҳоли дам олиш марказларини мукаммал таъмирлаш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун пухта ҳисоб-китоблар асосида тайёрланган ҳужжатларга мувофиқ белгиланган тартибда маблағлар ажратиш бўйича таклиф киритиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармаси (Б. Усмонов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилаётган маданият ва аҳоли дам олиш марказларига танлов асосида малакали кадрларни танлаб олиш ва ишга қабул қилиш, уларнинг мунтазам равишда малакасини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги 178-сонли қарори билан тасдиқланган «Маданият ва аҳоли дам олиш марказлари тўғрисида»ги низом талаблари асосида ҳар бир маданият ва аҳоли дам олиш марказининг самарали фаолиятини ташкил этиш, услубий қўлланмалар билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси (М. Алихонов) билан биргаликда маданият ва аҳоли дам олиш марказларини тасдиқланган нормативларга мувофиқ зарур мусиқа асбоблари, мебеллар ва анжомлар билан жиҳозлашни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда маданият ва аҳоли дам олиш марказлари объектларини мукаммал таъмирлаш учун танлов (тендер) савдолари ўтказиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вилоят Телерадиокомпанияси (Н. Мўминов) ва ҳудудий оммавий ахборот воситаларига дастур доирасида бажарилаётган тадбирларни кенг ёритиш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари А. Пўлатов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. ҒАНИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-сон
(«Фарғона ҳақиқати» газетаси, 01.02.2014 й., 9 (22871)-сон)