01.05.2014 йилдаги 432-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Туманда маиший чиқинди чиқариш учун тўлов нархини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги «Чиқиндилар тўғрисида»ги 362-II-сон Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 25 апрелдаги «Бозор иқтисодиёти шароитларида аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 211-сонли ва 2013 йил 3 декабрдаги «Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 315-сонли қарорлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 49-сон, 632-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман Ободонлаштириш бошқармасининг Молия бўлими билан келишилган калъкуляциясига асосан чиқинди чиқариш тўлови 2014 йил 1 майдан эътиборан қуйидаги янги нархда тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассасалар учун 1 (бир) тонна қаттиқ маиший чиқинди (ҚМЧ) — 36858 сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний шахслар учун 1 (бир) кишига бир ойда — 276,4 сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ў. Санақулов)га туманда аҳоли яшайдиган жойларни тозалаш ва санитария ҳолатини яхшилашни таъминлаш учун тўпланиб қолган чиқиндиларни мунтазам равишда чиқарилишини ташкил этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш. Сайфуллаев), туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, Статистика бўлими (У.Очилов), Тиббиёт бирлашмаси (М. Ўсанов), Давлат солиқ инспекцияси (Ў. Турдиев), Ички ишлар бўлими (О. Аллаёров), маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан биргаликда Ободонлаштириш бошқармасининг хизматларидан фойдаланувчи жисмоний ва юридик шахслар хатловдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ш. Сайфуллаев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ободонлаштириш бошқармаси билан жисмоний ва юридик шахс бўлган истеъмолчилар ўртасида қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш учун шартнома тузиш чоралари кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномаларга асосан тўловларни ўз вақтида амалга оширилишида доимий амалий ёрдам кўрсатиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ў. Санақулов), табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси ҳамда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда аҳоли ўртасида чиқинди чиқариш учун янги тўлов калькуляцияси жорий этилганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Сайфуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Э. АБДУРАСУЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зафаробод ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2014 йил 1 май,

432-сон