Ҳужжат рақами
2589-сон
Орган
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Имзоланган сана
28.05.2014
Кучга кириш санаси
02.06.2014
Қўшимча ахборот
Улашиш
Ёпиш
Ҳужжат кучини йўқотган 07.01.2020
Ҳужжат 08.08.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2014 йил 14 февралдаги ПФ-4602-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармонларига, ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 71-сон «Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини рағбатлантиришга ва банклар томонидан корхоналарни янги инвесторларга сотишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
объект — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартдаги 71-сон қарори иловасига киритилган корхона ёки унинг устав фонди (капитали)даги тижорат банкларининг улуши, шунингдек, қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича банк томонидан ундирилган мулк;
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Аукцион тўғрисида эълонда кўрсатилган қабул муддати ўтгандан сўнг аукционда иштирок этиш учун тақдим этилган, шунингдек, мазкур Низомнинг 17-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган буюртманомалар ташкилотчи томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган қабул муддати тугагандан сўнг тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотишда иштирок этиш учун тақдим этилган, шунингдек мазкур Низомнинг 37-бандида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган буюртманомалар ташкилотчи томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Ҳужжатлар тақдим этилган сана ташкилотчининг рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ёзуви бўйича аниқланади.
Конвертдан олинган ҳужжатлар мазкур Низомнинг 37-банди бешинчи хатбошисида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, мазкур таклиф тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш комиссияси томонидан кўрилмайди.
59. Объект аукцион ёки тўғридан-тўғри музокараларда дастлабки бошланғич қийматда сотилмаган тақдирда, сотувчи мазкур Низомнинг 60-бандига мувофиқ босқичма-босқич дастлабки бошланғич қийматини пасайтириш механизмини қўллайди, бироқ пасайтириш механизми дастлабки бошланғич қийматининг 50%дан ортиқ бўлмаган миқдорда қўлланилади.
62. Мазкур Низомнинг 60-бандида назарда тутилган объектнинг дастлабки бошланғич қийматини пасайтириш механизми олдинги босқичда кўзда тутилган тадбирлар бажарилгандан сўнг ҳамда ҳар бир босқич учун сотув шартлари сотувчининг акциядорлари умумий йиғилиши ёки кенгаши, ёхуд унинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқлангандан сўнг қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аукцион/тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилган сана ва жойи: ___________________________________
Савдо ташкилотчиси:___________________________________
Сотувчи:___________________________________
Аукциончи (аукционда):___________________________________
Талабгор иштирокчилар:___________________________________
Аукцион/тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш объекти:______________________________
Бошланғич қиймати:______________________________
Ғолиб:

___________________________________

Ғолиб вакили:___________________________________
Ғолиб тўғрисида маълумот:___________________________________
Ғолиб таклифи:___________________________________
Сотиб олиш учун тўлов:___________________________________
Тўлов муддати ва шартлари:___________________________________
Ғолиб мажбуриятлари:___________________________________
Комиссия раиси

_____________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, имзо)

Комиссия аъзолари

_____________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, имзо)

_____________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, имзо)

Ташкилотчи раҳбари:

_____________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, имзо)

Аукциончи (аукционда):

_____________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, имзо)

Аукцион/тўғридан-тўғри музокаралар орқали сотиш ғолиби:

_____________________________

(Ф.И.Ш., лавозими, имзо)