Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўрниларини 2014 йил учун банд қилиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 20 август кунги 186-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини ижро қилиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида» ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, идоралар учун ишчиларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 146 одамдан иборат 7 фоиз миқдорда шу ҳисобдан:
а) кўп болали ота-оналар учун 20,5 фоиз — 30 одам;
б) таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 48,6 фоиз — 71 одам;
в) ҳарбий хизматдан қайтганлар учун 6,8 фоиз — 10 одам;
г) ногиронлар учун 2,7 фоиз — 4 одам;
д) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 5,28 фоиз — 8 одам;
е) Жазо муддатини ўтаб қайтганлар учун 4,1 фоиз — 6 одам;
ж) ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари учун 12,2 фоиз — 17 одам миқдорида иш ўринлари захирасини белгилайди.
2. Банд қилиниши керак бўлган иш ўринлари сонини ва уларга қўйиладиган талабларни белгилаш учун махсус комиссия 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1-илова берилмайди.
3. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож хамда иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2012 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2013 йилнинг 10 апрелидан кечиктирмасдан иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини ташкил қилиш (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) ҳақидаги, яъни хар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиш касб ва лавозимлари, мутахассислар кесимидаги маълумотларни ва қарор асосида чиқарилган буйруқ нусхаларни туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига топшириш вазифалари юклатилсин.
4. Корхона, муассаса ва идоралар раҳбарларига Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар иш ўринларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган муддатда ва тартиб билан яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш ўринларини санитария гигиена қоидаларига ва ишчилар ўз вазифаларини қийинчиликларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шартномаларига мувофиқ бўлишини таъминлансин.
5. Ушбу қарорни бажармаган ташкилот ва корхоналарнинг мансабдор шахсларига «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида» ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 август кунги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иш излаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирилган ташкилотлар шу иш ўринларини ташкиллаштиришга сарфланган маблағнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (директори в.в.б Б. Исмаилов) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.
8. Элликқалъа туман ҳокимининг 2012 йил 15 сентябрдаги «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2013 йил учун банд қилиш тўғрисида»ги № 515/9 сонли қарори 2013 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ушбу қарор туман «Давр кўзгуси» газетасида расмий турда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари У. Сабуровга юклатилсин.
Хоким Н. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Бўстон ш.,
2013 йил 28 сентябрь,
540/9-сон