Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ҳокимининг
Қарори
Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2014 йил учун банд қилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг 25-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги низомига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун туманда 2014 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун тумандаги корхоналар, ташкилотлар, идоралар учун ишчиларнинг рўйхати бўйича ўртача сонидан 191 одамдан иборат 7 фоиз миқдорда, шу ҳисобдан:
а) ногиронлар учун 2,6 фоиз — 5 одам;
б) 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногирон болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар учун 27,2 фоиз — 52 одам;
в) таълим муассасаларни битирувчи ёшлар учун 59,7 фоиз — 114 одам;
г) муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар учун 2,6 фоиз — 5 одам;
д) туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш изловчи сифатида ҳисобда турган, пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,05 фоиз — 2 одам;
е) жазони ўташ жойларидан озод этилган, жазони ўтаётган ёки суд қарорига кўра тиббий турдаги мажбурий чоралар кўрилган шахслар учун 6,8 фоиз — 13 одам миқдорида иш ўринлари қилиб белгилансин.
2. 2013 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва иш ўринларини топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2014 йил учун банд қилиб қўйиш лозим бўлган корхоналар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
1-илова берилмайди.
3. Корхона ва ташкилотлар раҳбарларига ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни иш билан таъминлаш учун 2013 йил якунланишидан 10 кун олдин квота иш ўринлари умумий миқдорининг камида 25 фоизи учун, 2013 йилнинг 10 апрелидан кечикмасдан иш ўринларининг қолган қисми 75 фоизини ташкил қилиши (ажратиш ёки банд қилиб қўйиш) ҳақидаги, яъни ҳар бир квота тоифаси бўйича иш ўринларини банд қилиш касб ва лавозимлар, мутахассислар кесимидаги маълумотларни ва қарор асосида чиқарилган буйруқ нусхаларини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига топшириш вазифалари юклатилсин.
4. Корхона, муассаса ва идоралар раҳбарларига ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган шахслар учун иш ўринларнинг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган муддатда ва тартиб билан яратилишини (ажратилишини ёки банд қилиб қўйилишини) ҳамда иш ўринлари санитария-гигиена қоидаларига ва ишчилар ўз вазифаларини қийинчиликларсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат шароитларига мувофиқ бўлишини таъминласин.
5. Ушбу қарорнинг талабларини бажармаган корхона, ташкилот раҳбарларига «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 15-бандига мувофиқ жарима солинади.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 августдаги 186-сонли қарори билан тасдиқланган «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда иш излаётган шахслар учун банд қилиб қуйиладиган иш ўринларини туман ҳокими томонидан белгиланган миқдордан ортиқча ташкиллаштирилган ташкилотлар шу иш ўринларини ташкиллаштиришга сарфланган маблағнинг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази билан тузилган шартнома асосида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари ҳисобга олинсин.
7. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (директори в.в.б А. Раджапов) ушбу қарорни тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига етказсин ҳамда унинг бажарилишини назорат қилишни таъминласин.
8. Беруний тумани ҳокимининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ҳамда иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2013 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида»ги 828-сонли қарори 2013 йил 31 декабрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарор туман «Халқ Минбари» газетасида расмий турда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
10. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари Ҳ. Байжанов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Ф. ЭРМАНОВ
Беруний т.,
2013 йил 2 октябрь,
750-сон