09.12.2013 йилдаги 502-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарда 2013-2014 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш ишларини ташкил қилишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 августдаги 01-03/1-455-сонли йиғилиш баёни топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда шаҳарда 2013-2014 йил қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага ғамлаш ишларини ташкил қилиш асосида шаҳар аҳолисини арзон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эхтиёжини тўлақонли қондириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 22 августдаги 01-03/1-455-сонли йиғилиш баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шаҳарда 2013-2014 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини захирага ғамлаш масалаларини назорат қилиш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳардаги ижтимоий соҳа муассасалари, йирик саноат корхоналари ва ташкилотлар ҳамда маҳаллаларда 2013-2014 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш топшириғи 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Шаҳар Деҳқон бозори» МЧЖ (Т. Абдуқодиров), шаҳар Халқ таълими бўлими (Ф. Мирзаева), Тиббиёт бирлашмаси (М. Болтабоев), Ғазначилик бўлинмаси (Б. Ҳайитов), Бандликка кўмаклашиш маркази (Э. Қодиров), «Фермерлар кенгаши» (С. Акбаров), шаҳардаги бошқа корхона ва ташкилотлар ҳамда шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг 30 ноябрь кунига қадар, захира тадбирларига жалб қилинган тайёрловчи савдо ташкилотлари, шаҳар «Дехқон бозори» МЧЖ, Шаҳар Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ғазначилик бўлинмаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, «Фермерлар кенгаши», Шаҳардаги бошқа корхона ва ташкилотлар билан маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари ўртасида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб бериш юзасидан ўрнатилган тартибда фьючерс шартномаларини тузсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳардаги тайёрловчи савдо ташкилотлари, «Деҳқон бозори» МЧЖ, шаҳар Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ғазначилик бўлинмаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, «Фермерлар кенгаши», шаҳардаги бошқа корхона ва ташкилотлар билан янги қурилган совуткичли омборлар ташкил этган хусусий корхоналар ўртасида 2013-2014 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (картошка, пиёз, сабзи) захирага ғамлаш учун шартнома тузсин ҳамда белгиланган миқдорда маҳсулотларни етказиб берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Маҳалла» хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими (М. Юлдашев), шаҳар ҳудудидаги барча ҚФЙлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир маҳалла ҳудудида маҳалла оқсоқоли бошчилигида штаб тузилиб, маҳалла аҳолиси орасида захира яратиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилсин ва аҳоли учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда маҳаллада қулай бўлган марказий жойлар белгилансин ва сотилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифати ва нархини доимий назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳарда захира ишларига жалб қилинган таёрловчи корхона ва ташкилотларга ўз ишчи ходимларининг қиш-баҳор мавсумида истеъмоли учун зарур қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиш мақсадида маҳсулот етиштирувчи дехқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари билан белгиланган тартибда шартномалар тузиш ва белгиланган маблағларни ўтказиб бериш, шунингдек маҳсулотларни ҳар бир ишчи-ходимларига оммавий тарзда етказиб бериш чора-тадбирларини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Шаҳар молия бўлими (А. Абидов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заҳира тадбирларига жалб қилинган Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими, Ўрта-махсус, касб-ҳунар коллежлари, бандликка кўмаклашиш маркази тизими муассасаларига 2013 йилнинг декабрь ойи ва 2014 йилнинг январь, май ойлари давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадлари учун сарф-харажатлар сметасига киритилган маблағларни ажратилишини таъминлаш чораларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йил қиш ва баҳор ойлари учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жамғариш тадбирларига жалб қилинган ижтимоий муассасаларини молиялаштириш масаласини назоратга олиш ва жорий йилнинг 20 ноябридан бошлаб ҳар ҳафта якуни билан молиялаштиришнинг бориши тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб бориш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шаҳардаги тижорат банк раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира тадбирларига жалб қилинган таёрловчи корхона ва ташкилотлар билан маҳсулот етиштирувчи деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳамда томорқа эгалари ўртасида тузилган шартномалар бўйича мақсадли кредит ресурсларини ўз вақтида ажратилишини таъминлаш чора-тадбирларини белгиласинлар ва ушбу масалага шахсан жавобгар эканликлари белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳардаги тайёрловчи савдо ташкилотлари, шаҳар «Деҳқон бозори» МЧЖ, шаҳар Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ғазначилик бўлинмаси, Бандликка кўмаклашиш маркази, «Фермерлар кенгаши», шаҳардаги бошқа корхона ва ташкилотлар ҳамда шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд захира омборларини ва совутиш камераларини жорий ва капитал таъмирлаб, мавсумга тайёрлаш ишларини ташкил этсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил ноябрь ойи давомида асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захирага қўйиш графигини (сетевой) ишлаб чиқиб, шаҳар ҳокимлигига тақдим этсинлар ва ижроси юзасидан кундалик мониторинг ўрнатсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013-2014 йиллар қиш-баҳор мавсуми учун асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш топшириғини сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан назорат механизми ўрнатиш учун 3*, 3а*, ва 3б-иловаларга* мувофиқ шаклларда тахлил маълумотларни шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб борсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3—3б-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шаҳардаги тайёрловчи савдо ташкилотлари, шаҳар «Дехқон бозори» МЧЖ, шаҳар Халқ таълими бўлими, Тиббиёт бирлашмаси, Ғазначилик бўлинмаси, «Бехизор Суфон агрофирмаси», Бандликка кўмаклашиш маркази, «Фермерлар кенгаши», шаҳардаги бошқа корхона ва ташкилотлар, ижтимоий соҳа муассасалари ва шаҳар ҳокимлиги аҳолини истеъмол товарлари билан таъминлаш, маҳсулотларни бир текисда ва белгиланган нархларда етказиб бериш масалаларига шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шаҳардаги тижорат банк раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира тадбирларига жалб қилинган таёрловчи корхона ва ташкилотлар билан маҳсулот етиштирувчилар ўртасида тузилган шартномалар бўйича мақсадли кредит ресурслари ва нақд пул маблағларини ўз вақтида ажратилишини таъминлаш масаласига шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилганлиги инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан тайёрловчи ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини захирага ғамлаш учун зарур бўлган кредит ресурслари ва нақд пул маблағларини ўз вақтида ажратилишига алоҳида эътибор қаратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрловчи корхоналар томонидан кредит ва нақд пул маблағларига тақдим этилган буюртмалар ва уларнинг ижроси юзасидан ҳар 10 кунда тахлилий маълумотларни шаҳар ҳокимлигига тақдим этиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан шаҳар ҳокимининг 2013 йил 3 сентябрдаги 359-сонли қарори бекор қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Джурабаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ЗИЯВИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қувасой ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 9 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
502-сон
(«Исфайрам» газетаси, 13.01.2014 й., 2 (1774)-сон)