Жиззах вилояти Дўстлик тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2014 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникаларини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага;
тумандаги қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.
2-илова берилмайди.
2. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 фоиз;
қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғимлар ундирилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Б. Имомов)га:
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким в.б. Ғ. САЙДИЕВ
Дўстлик ш.,
2014 йил 20 февраль,
153-сон
Туман хокимининг 2014 йил 20 февралдаги 153-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Дўстлик тумани ҳудудидаги корхона, ташкилот, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахсларга тегшили қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналарни 2014 йилда техник кўрикдан ўтказувчи туман комиссияси
ТАРКИБИ
| Комиссия раиси | | Б. Имомов — Туман «Давтехназорат» қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори |
| Комиссия аъзолари | | А. Абдукаримов — туман МТП раиси |
| | | О. Норкулов — туман «Агротехсервис МЧЖ» рахбари |
| | | Ф. Қўлдошев — туман КСХБ мутахассиси |
| | | СИУлар раислари |