Жиззах вилояти Мирзачўл тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги барча корхона, ташкилот, фермер хўжаликлари ва жисмоний шахсларга тегишли қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни 2014 йилда техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, асбоб-ускуналарни ҳисобга олиш ва уларнинг техник ҳолатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 345-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 50-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2013 йил 2 апрелдаги 58-сон буйруғи билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» (рўйхат рақами 2452, 2013 йил 25 апрель), (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 17-сон, 229-модда) ижросини таъминлаш ҳамда туманда 2014 йилда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни техник кўрикдан ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси таркиби 1-иловага;
техник кўрикдан ўтказиш иш режаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин ва белгиланган муддатларда техник кўрикдан ўтказилсин.
2-илова берилмайди.
2. Юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлоқ хўжалиги техникалари йилда бир марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарга — 0,18 фоиз;
қишлоқ хўжалиги машиналарига — 0,10 фоиз;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарига — 0,37 фоиз миқдорда йиғимлар ундирилсин.
3. Техник кўрикдан ўтказиш бўйича комиссия раиси (Д. Назаров)га:
техникага мулк ҳуқуқи асосида эга шахслар (мулкдор)га техникаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги билдиришномани юбориш;
техник кўрикдан ўтмаган ёки техник кўрикка тақдим этилмаган техникалар юзасидан мулкдорга ёзма кўрсатма бериш;
мулкдор кўрсатмада белгиланган муддатда техникани қайта техник кўрикдан ўтказмаган тақдирда ҳамда қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техника, асбоб-ускуналардан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш, таъмирлаш, техника хизматлари кўрсатиш ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни туман ҳокимлигига тақдим этиш вазифалари топширилсин.
4. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи Б. Хидиров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. БОБОБЕКОВ
Гагарин ш.,
2014 йил 4 март,
138-сон
Туман ҳокимининг 2014 йил 4 мартдаги 138-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган қишлок хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш бўйича туман комиссияси
ТАРКИБИ
|
№ |
Ф.И.Ш |
Лавозими |
|
1 |
Д. Назаров |
Туман «Давтехназорат» инспекцияси инспектори, комиссия раиси |
|
АЪЗОЛАРИ | ||
| 2 | З. Шодиев | Туман МТП АЖ раиси |
| 3 | Ю. Усенов | Туман «Мирзачўлагротехсервис МТП» МЧЖ раиси |
| 4 | Л. Хасанов | Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари |
| 5 | Рўйхат бўйича | Сув истеъмолчилари уюшмалари раислари |